Ўзбекистон | 09:46 / 18.12.2018
8240
1 дақиқада ўқилади

Ҳукумат давлат ғазначилик мажбуриятлари ва облигациялари тўғрисида янги қарор қабул қилди

Фото: Shutterstock

Ўзбекистон Республикасининг давлат ғазначилик мажбуриятлари ва облигацияларини муомалага чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.

Адлия вазирлиги телеграм-канали хабарига кўра, қарорга мувофиқ Молия вазирлиги томонидан давлат ғазначилик мажбуриятлари ва облигациялари муомалага чиқарилади.

Шунингдек, қарор билан Ўзбекистон Республикасининг давлат қимматли қоғозлари чиқарилишларининг жойлаштирилиши, муомалада бўлиши ва сўндирилиши тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, қимматли қоғозларнинг номинал қиймати бир миллион сўмни ташкил этади. 

Қимматли қоғозларнинг жойлаштирилиши Марказий банк томонидан аукцион шаклида ўтказилади. Аукцион шартлари ҳақидаги маълумот камида етти кун аввал эълон қилинади.

Қимматли қоғозлар олди-сотди битим тузиш орқали иккиламчи бозорда ҳам муомалада бўлади.

Қимматли қоғозларни сўндириш Марказий банк томонидан етти кун аввал бу ҳақида эълон қилиниб амалга оширилади.

Мавзуга оид