Light | 14:28 / 19.12.2018
20298
1 дақиқада ўқилади

Олимлар шакарнинг яна бир хавфли хусусиятини аниқлашди

Фото: Wikimedia Commons

Шакар ичак микрофлораси кўпайиши учун зарур бўлган оқсил фаолиятига тўсқинлик қилади. Бу борада тадқиқот ўтказган Йель университети олимлари ана шундай хулосага келди, деб хабар берди MedicalXpress.

Олимлар тажриба сиқчонлари емишига таркибида кўп миқдорда глюкоза ва фруктоза бўлган маҳсулотларни киритишди. 

Илгари шакар ингичка ичакда сўрилиб кетади деб ҳисобланарди, аммо тадқиқотлардан маълум бўлишича, у йўғон ичакка ҳам ўтар ва фойдали микрофлорага таъсир кўрсатар экан.

Олимларнинг аниқлашича, шакар фойдали бактериялар учун жавоб берувчи Roc оқсили ишлаб чиқарилишини тўсиб қўяр ва бу саломатлик билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлишига олиб келар экан. Бунда шакарнинг қандай турда бўлишининг (фруктоза ёки глюкоза) аҳамияти йўқ экан.

Мавзуга оид