Light | 11:08 / 20.12.2018
27772
2 дақиқада ўқилади

Болалар ўйинчоқлари жуда хавфли экани аниқланди

Фото: Public Domain

Плимут университети (Буюк Британия) олимларининг хулосасига кўра, кўплаб кундалик нарсалар, шу жумладан, пластик ўйинчоқлар, керамик буюмлар ва бўёқларда кадмий оғир металлининг юқори даражаси бор. Бу ҳақда Phys.org’даги матбуот учун хабарномада айтилади.

Кадмий ёрқин қизил, тўқ сариқ ёки сариқ ранг ҳосил қилиш учун қўлланилади, аммо вақт ўтиши билан бўёқ қатлами тушиб кета бошлайди. Бундан ташқари, металл ишлов бериш жараёнида шиша буюмларга тушиб қолиши мумкин.

Турли қоидаларга кўра, муҳитда кадмийнинг зичлиги миллионга 50-800 қисмдан ошмаслиги керак. Бироқ, баъзи нарсалар юзасида кадмий миқдори тавсия этилган ёки мақбул даражадан бир неча баравар юқори бўлиши мумкин.

Эски ва янги стаканлар ҳамда бутилкалар юзасида металлнинг энг юқори даражаси аниқланди. Шу билан бирга, кадмий суратлар, логотиплар ва ёзувларни яратишда фойдаланилувчи бўёқлар таркибида аниқланган (металл 70 фоиз ҳолатда топилди). Шунингдек, у керамикада (миллионга 40 минг қисм) ва эски пластмасса буюмларда (миллионга 35 минг қисм) ҳам топилди.

Мавзуга оид