Президент қарорида ташқи савдо ва экспортга тўсқинлик қилаётган тизимли муаммолар ва камчиликлар санаб ўтилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Экспортга кўмаклашиш ва уни рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжатда Жорий йил мобайнида мамлакатимизнинг ташқи иқтисодий соҳасида ташқи савдо ҳажми ва экспортни тизимли равишда жадал оширишга қаратилган таркибий ўзгаришлар амалга оширилгани, хусусан, валюта сиёсати либераллаштирилгани, маъмурий тўсиқлар бартараф этилгани, экспорт қилинадиган мева-сабзавот маҳсулотлари учун нархларни шакллантириш ва тўловнинг бозор механизми жорий қилингани қайд этилган.
Амалга оширилаётган тадбирларнинг самарадорлиги устидан мунтазам равишда олиб борилаётган мониторинг ташқи савдо ва экспортнинг умумий ижобий динамикасига қарамасдан улар ҳажмларининг реал ўсиш суръатлари иқтисодиётни модернизация қилиш суръатларига мувофиқ эмаслигини кўрсатаётгани қайд этилган.
Биринчи навбатда рақобатбардош афзалликларга эга бўлган тармоқларда қуйидаги бир қатор тизимли муаммолар ва камчиликларнинг сақланиб қолаётганлиги экспорт ҳажмларининг салмоқли ўсишини таъминлашга тўсқинлик қилаётгани санаб ўтилган:
- биринчидан, ишлаб чиқариш қувватларидан ва кенг турдаги хом ашё, шунингдек, меҳнат ресурслари мавжуд бўлган ҳамда ташқи бозорларда рақобатбардош бўлган юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотларни ишлаб чиқаришни таъминловчи афзалликлардан тўлиқ ҳажмда фойдаланилмаяпти;
- иккинчидан, экспорт қилувчи корхоналар фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш воситалари ривожланмаяпти, экспортолди ва экспортни молиялаштириш механизмлари мавжуд эмас;
- учинчидан, чуқур маркетинг тадқиқотларини ўтказиш, узоқ муддатли барқарор ташқи бозорларни шакллантириш ва хорижда ташқи савдо инфратузилмасини яратишга етарли даражада эътибор қаратилмаяпти;
- тўртинчидан, ҳар хил хизмат турлари экспортини ташкил қилиш ва илгари суриш бўйича тизимли ишлар мавжуд эмас, уларни кўрсатиш учун зарур инфратузилма ривожланмаган.
Мавзуга оид
19:17 / 07.04.2023
Футболни ҳар томонлама ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида президент қарори имзоланди
21:15 / 23.02.2023
Кўп қаватли ишлаб чиқариш биноларига мол-мулк солиғи бўйича имтиёзлар берилди – президент қарори
18:56 / 30.01.2023
Маҳаллий ҳокимиятга пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятига ноқонуний аралашиш тақиқланади – президент қарори
23:06 / 11.08.2020