Ўзбекистон | 18:56 / 30.01.2023
5875
2 дақиқада ўқилади

Маҳаллий ҳокимиятга пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятига ноқонуний аралашиш тақиқланади – президент қарори

Шунингдек, уларнинг таъсисчиларини йиғилишлар ва бошқа тадбирларга чақириш, фермерлар билан бўладиган муносабатларига таъсир ўтказиш қатъиян ман этилди.

Фото: ortcom.kz

«Пахта хомашёси етиштирувчилар фаолиятини янада қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори (ПҚ–23-сон, 26.01.2023 й.) қабул қилинди.

Унга кўра:

  • маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятига ноқонуний аралашиш, уларнинг таъсисчиларини йиғилишлар ва бошқа тадбирларга чақириш, фермерлар билан бўладиган муносабатларига таъсир ўтказиш қатъиян ман этилади;
  • пахта-тўқимачилик кластерларига тўрт томонлама битим доирасида олинган мажбуриятлардан ташқари қўшимча мажбуриятларни юклаш тақиқланади.
  • 2023 йил ҳосилидан ҳар йили 1 октябргача пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан фермер хўжаликлари билан келгуси йил ҳосили учун пахта етиштириш бўйича фючерс шартномалари тузилади (2023 йил ҳосили учун 2023 йил 1 февралга қадар).

Шунингдек, 2023 йилдан:

  • хориждан олиб келинган ва республикамизда ишлаб чиқарилган лазерли қурилмага эга автоматлаштирилган ер текислагич агрегатларини сотиб олган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига улар қийматининг 30 фоизи қоплаб берилади;
  • пахта етиштириладиган майдонларни насос орқали суғоришда сарфланадиган электр энергияси харажатларининг 50 фоизигача қисми қоплаб берилади.
  • 2025 йил 1 январгача импорт қилинадиган айрим минерал ўғитларга божхона божининг «нол» ставкаси қўлланилади.

 

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид