Жамият | 08:06 / 22.12.2018
11240
1 дақиқада ўқилади

Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари Зангиотадаги фахрийлар хонадонига ташриф буюришди

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий-техник институти муддатли ҳарбий хизматчилари ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Зангиота туман Кенгаши ҳамда 39-бошланғич таълим мактаби ўқувчилари тумандаги фахрийлар хонадонига ташриф буюрди.

2018 йилнинг 21 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти муддатли ҳарбий хизматчилари ва Зангиота туманидаги 39-бошланғич таълим мактаби ўқувчилари Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Софдил кўчаси, 11А-уйда истиқомат қилувчи 1928 йилда туғилган 2-жаҳон фронт орти уруш қатнашчиси Болтавой Абдураҳмонов ҳамда Софдил кўчаси, 47-уйда истиқомат қилувчи 1928 йилда туғилган 2-жаҳон фронт орти уруш қатнашчиси Мурод Рихсиевлар хонадонига ташриф буюришди. 

 Ташриф давомида муддатли ҳарбий хизматчилар ва ўқувчилар фахрийлар билан суҳбат қуришди. Фахрийлар ўзларининг умр йўлларида бошидан кечирган заҳматлари ва хурсандчилик кунлари ҳақида ёшларга гапириб беришди. 

Тадбир якунида фахрийларни моддий ва маънавий рағбатлантириш мақсадида эсдалик совғалар берилди.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид