Спорт | 20:40 / 22.12.2018
6176
1 дақиқада ўқилади

«Ривер Плейт» клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида учинчи бўлди

Фото: Reuters

Бирлашган Араб Амирликларида клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунига етмоқда.

Учинчи ўрин учун баҳсда Япониянинг «Кашима Антлерс» ва Аргентинанинг «Ривер Плейт» клуби беллашди. Ўйин аргентиналикларнинг 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан тугади.

Финалда Мадриднинг «Реал» ва мезбонлар вакили «Ал-Айн» клуби куч синашади.

Эслатиб ўтамиз, араб жамоаси ўз тарихида илк маротаба финалда ўйнайди. «Реал» шу пайтгача уч марта клублар ўртасида жаҳон чемпиони бўлган.

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати - 2018

3-ўрин учун баҳс
22 декабрь

Ривер Плейт (Аргентина) – Кашима Антлерс (Япония) – 4:0
Голлар: 0:1 – 24 Сукулини, 0:2 – 73 Мартинес, 0:3 – 88, пенальти Борре, 0:4 – 90 Мартинес. 

Финал
22 декабрь, 21:30
Реал Мадрид (Испания) – Ал-Айн (БАА)

Мавзуга оид