Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марказий Осиёдаги энг катта масжид 2019 йил августда Тожикистонда очилади
Душанбеда Марказий Осиёдаги энг катта жомеъ масжид қурилиши ниҳоясига етмоқда. Масжид 2019 йил августида очилиши режалаштирилмоқда, деб хабар берди «Независимое мнение» агентлиги.
Тахминан 120 минг киши масжидда бир вақтнинг ўзида намоз ўқиши мумкин бўлади.
Масжидни қуриш лойиҳаси Тожикистон президентининг бевосита қўллаб-қувватлови билан амалга оширилмоқда. У масжид пойдевори илк тошини 2009 йил октябрда қўйган.
Масжидни қуриш лойиҳаси тожикистонлик ва қатарлик тажрибали мутахассислар томонидан тайёрланган. Тожик ва дунё архитектура санъатининг қадимги ва замонавий элементлари ҳисобга олинган ҳолда қуриладиган объект ҳар бири баландлиги 75 метр келувчи 4 та минора ва 47 метрлик асосий гумбаз, яна 20 та катта ҳамда кичик гумбазлардан иборат бўлади.
Ҳозирги кунда ушбу қурилиш объектида Тожикистоннинг барча ҳудудларидан келган 300 дан ортиқ тажрибали усталар, шунингдек, хорижий мутахассислар ишламоқда. Ишнинг 70%дан ортиғи бажариб бўлинган.
Мавзуга оид
20:08 / 08.10.2025
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Тожикистонга боради
21:26 / 25.08.2025
Тожикистонда фолбин ва сеҳргарлар хизматидан фойдаланганлик учун жазо жорий этилди
07:46 / 23.08.2025
Россияга исириқ олиб борган тожикистонлик аёл 8 йилга қамалди
17:52 / 04.12.2024