Давлат рўйхатидан ўтмасдан норасмий равишда тадбиркорлик фаолият турлари (озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш, масалан, ширинликлар ва миллий таомлар, мева ва сабзавотларни консервация қилиш, уйда нон ёпиш; ноозиқ-овқат товарлари билан савдо қилиш, масалан, мебелларни таъмирлаш, дераза ва эшик ромларини тайёрлаш, қурилиш ишлари; хизматлар амалга оширувчилар, масалан, хонадонларда чакана савдо, автомобиллар, сантехника ва бошқа турли маиший хизмат техникаларини таъмирлаш, косибчилик, бичиш-тикиш каби хизматлари) билан шуғулланиши кузатилмоқда. Бу ҳақда Республика аҳоли бандлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий маркази ҳисоботида айтилади.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Республика аҳоли бандлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий маркази томонидан ўтказилган социологик тадқиқот натижасига кўра, қуйидаги омиллар аҳоли бандлиги масалалари борасида аниқланган ҳолатлар ва муаммолар сифатида келтирилган.
- муносиб ҳақ тўланадиган доимий иш ўринларининг етишмаслиги, ёшларни ишга жойлашишларидаги қийинчиликлар, бунда асосан олий маълумот ёки иш стажига эга бўлмаган ёш кадрларни ишга жойлашишларидаги мураккабликлар;
- тақдим этилаётганлиги иш ўринлари меҳнатга ҳақ тўлашнинг камлиги сабабли ёшлар иш излаб хорижга чиқиб кетиш ҳолатларини келтириб чиқараётганлиги;
- қишлоқ жойларда юқори ҳақ тўланадиган доимий иш ўринларининг мавжуд бўлмаганлиги сабабли ёшларнинг хорижга меҳнат қилиш учун чиқиб кетишлари;
- қишлоқ ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритишни режалаштирган тадбиркорлар учун кредит олишнинг мураккаблиги санаб ўтилган омиллар сирасидан.
Аҳоли бандлигини ва иш ўринларини ташкил этиш ҳолатларини яхшилаш учун марказ мутахассислари тадқиқот ҳисоботида ўз таклифларини ҳам тақдим этган.
Унга кўра, аввало давлат ташкилотлари ходимларининг меҳнатини меъёрлаштириш ва иш ҳақини ташкил этишни қайта кўриб чиқиш лозим. Шунингдек, ишлаб чиқариш корхоналарида малакали кадрларга эҳтиёж асосан долзарб касбларга тайёрлаш бўйича қисқа муддатли курслар ташкил этиш, шунингдек олий ва ўрта махсус тизимидаги ўқув юртларининг мутахассислик тайёрлаш тизимини қайта кўриб чиқиш керак.
Хусусан, тадқиқот натижалари эълон қилинган ҳисоботда қуйидагилар таклиф сифатида эътироф этилган.
- мавсумий қурилиш-таъмирлаш ишлари билан шуғулланаётган ёшлардан қурилиш отрядлари тузиш орқали ёшларни доимий иш билан таъминлаш чора тадбирлар механизмини ишлаб чиқиш















