Петербургда Ўзбекистон фуқаролари қонуний тарзда иш билан таъминланади
Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари Санкт-Петербург шаҳридаги "АКМЭ" рекрутинг компаниялар гуруҳи раҳбарияти билан учрашув ўтказди.

Фото: "Дунё" АА
Суҳбат чоғида Ўзбекистон фуқароларини қонуний иш билан таъминлашнинг долзарб масалалари, хусусан, Россия компанияларининг кадрларга бўлган эҳтиёжи, ишчиларни рўйхатга олиш, уй-жой билан таъминлаш, иш ҳақи даражаси ва бошқалар муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, компания раҳбариятига Ўзбекистонда миграция соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, Россияда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун мамлакатимиз фуқароларини ташкилий равишда жалб этиш бўйича кўрилаётган вазифалар ҳақида маълумот берилди.
"АКМЭ" рекрутинг компаниялар гуруҳи директори Степан Калашниковнинг айтишича, бугунги кунда корхонада 300 нафар Ўзбекистон фуқароси меҳнат қилмоқда.
Ўзбекистон фуқароларини қўшимча тарзда ишга жалб этиш учун яна 100 та бўш ўрин мавжудлиги маълум қилинди. Шунингдек, ишга қабул қилиш агентлиги раҳбари "Азон" каби йирик лойиҳаларда малакали ишчиларга эҳтиёж борлигини ва ўзаро ҳамкорлик муваффақиятли амалга оширилса, келажакда бир неча минг киши иш билан таъминланиши мумкинлигини билдирди.
Мавзуга оид

15:50 / 15.05.2025
Ўзбекистонлик ёш мутахассислар Германиядаги корхоналарга ишга жалб этилади

15:28 / 15.05.2025
Малайзия Ўзбекистон фуқароларини вақтинча иш билан таъминлашни режалаштирмоқда

00:46 / 06.05.2025
Хитойда мунтазам равишда ортиқча ишлаб келган репетитор ўз ишхонасида вафот этди

10:49 / 14.04.2025