Жамият | 22:39 / 25.12.2018
10688
2 дақиқада ўқилади

Нон ва қандолат маҳсулотлари савдо ярмаркаси ўз ишини бошлади

Бугун 25 декабрь куни янги йил байрами арафасида Тошкент шаҳрининг «Беруний» метро станцияси олдида жойлашган «Ўзкўргазмасавдо» павильонида кенг қамровли «Янги йил ярмаркаси - 2018» ва «Нон ва қандолат маҳсулотлари» ярмаркалари ўз ишини бошлади.

Бу ерда пойтахт аҳолиси ва пойтахтимиз меҳмонлари учун юртимизда ишлаб чиқарилган ва дистрибьюторлар томонидан чет элдан келтирилган кўплаб истеъмол маҳсулотлари сотуви йўлга қўйилди. 

Нон маҳсулотларини ишлаб чиқаришда қўлланиладиган турли хил технологиялар, нон маҳсулотлари, юртимизда ишлаб чиқарилган ва Италиядан келтирилган қандолат маҳсулотлари (шоколад, какао, вафли, мураббо, мармелад, конфет, печенье ва бошқалар), Грузия, Покистон, Туркия ва Хитойдан келтирилган мандарин ва цитрус мевалари, турли хил салқин ичимликлар ишлаб чиқарувчиларни ўзидан сут, гўшт, ўйинчоқ, совғалар жамланмалари, табиий асал ва бошқа кўплаб янги йил байрами дастурхони учун зарур бўлган маҳсулотлар сотуви улгуржи нархларда тақдим этилган.

Павильонда оилавий дам олиш учун барча шароитлар яратилган, ёш болалар учун батут ва кўнгилочар дастурлар, тамадди қилиш учун турли хил ресторан ва кафелардан кейтеринг ташкил қилинган. Уларнинг маҳсулотлари амалий санъат усталари томонидан тақдим этилади.

Ярмаркада эстрада юлдузлари иштирокида концерт ва кўнгилочар дастурлар кун давомида ташкил этилади. Уч кун давомида иштирокчи компаниялар болалар ва катталар учун кўнгилочар ҳамда совринли мусобақаларни ташкил этишади. 

Ярмарка 25-27 декабрь кунлари соат 10:00 дан 21:00 гача ўтказилади. Кириш бепул.

Маълумот учун телефон: +99899 4956663

Манзил: Тошкент шаҳри, Беруний кўчаси 41 

Мўлжал: метронинг «Беруний» бекати

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид