Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2019 йилда АҚШ ва Хитой савдо уруши иқтисодиётга қандай таъсир кўрсатиши айтилди
2019 йилда АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо урушининг акс садоси нафақат икки мамлакат компаниялари, балки бошқа ширкатларга ҳам таъсир кўрсатади. Бу ҳақда Bloomberg ёзмоқда.
Шу тариқа, VDMA саноат бирлашмаси маълумотларига кўра, Германия машинасозлик секторида ўсишнинг пасайишига АҚШ - Хитой савдо уруши сабаб, деб ҳисобланмоқда. Кутилишича, ўсиш реал равишда тахминан 5 фоизга ошади. Шу билан бирга, келаси йил 2 фоизга секинлашади.
Бундан ташқари, Европа ва Япониядан автомобиллар импортига АҚШда божлар жорий этилиши имконияти ҳам бор, бу жаҳондаги энг йирик иқтисодиётларга зарар етказиши мумкин. Huawei молиявий директори Мэн Ваньчжоунинг ҳибсга олиниши кескинликларни янада орттириши мумкин бўлган кутилмаган воқеалар хавфини тасвирлайди, дея таъкидлайди агентлик.
Bloomberg’нинг ёзишича, энг муҳим масала шундаки, Вашингтон ва Пекин 1 мартга қадар савдо битимига эришиши жуда долзарб аҳамиятга эга. Агар мамлакатлар бу вақтгача маълум бир келишувга эришса, унда таҳдид глобал иқтисодиётни четлаб ўтади, дейилади материалда.
Бироқ, ҳозирги вақтда бу кескинликни сақлаб қолиш таҳдиди бизнесни, глобал иқтисодиётни секинлаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Хитой товарларига божлар бўйича бир қарорга келганди.
Мавзуга оид
22:16 / 10.07.2026
Трамп ўзи ўлдирилган тақдирда Эронни «бомбалаб ташлашни» буюрди
20:21 / 10.07.2026
«Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон» темирйўли қурилиши фаол босқичга ўтди
17:52 / 10.07.2026
Шавкат Мирзиёев Хитойдаги фожиали ҳодисалар юзасидан Си Жинпингга ҳамдардлик йўллади
17:31 / 10.07.2026