17:47 / 26.12.2018
14602
Реклама

“Туронбанк” хизматларидан тўлиқ 24/7 режимда фойдаланиш мумкин

“Туронбанк” акциядорлик тижорат банки юртимиз аҳолисини барча турдаги банк хизматлари билан қўллаб-қувватлаш орқали фаолиятини янада такомиллаштирмоқда. Натижада банк ўзининг хизматлари билан республикамизнинг энг чекка ҳудудларигача кириб бормоқда. Жумладан, “Туронбанк”нинг 24/7 режимида ўз-ўзига хизмат кўрсатиш шохобчалари тармоғи тобора кенгайиши бунинг яққол мисоли.

Фото: Туронбанк

Куни кеча аҳолига қулайлик яратиш ва замонавий хизматлар кўламини кенгайтириш мақсадида ташкил қилинаётган шохобчаларнинг навбатдагиси пойтахтнинг Юнусобод ва Чилонзор туманларида фойдаланишга топширилди.

Замонавий банк технологиялари билан тўлиқ жиҳозланган шохобчалар орқали фуқаролар куннинг исталган вақтида банк хизматларидан фойдаланишлари учун барча шароитлар яратилган.

Фото: Туронбанк

Жумладан, банкоматлар орқали фуқаролар пластик карталаридаги сўм маблағларни нақдлаштириш, инфокиосклар орқали турли коммунал тўловлар, уяли алоқа операторлари, шаҳар телефонлари, кабель телевидениеси, интернет хизмати учун тўловларни амалга ошириш, “Туронбанк”дан олинган кредитларнинг асосий ва фоиз қисмини қайтариш каби амалиётларни бажариш мумкин.

Фото: Туронбанк

Эътиборга молик жиҳати, “Туронбанк” томонидан кўп функционаллик, автоматлаштирилган валюта айирбошлаш банкоматлари ишга туширилди. Ҳозирги кунда республиканинг барча ҳудудларида 28 та валюта банкоматлари 24/7 режимида ўз-ўзига хизмат кўрсатиш шохобчалари, банк филиаллари ва аҳоли гавжум жойларда ҳафтанинг 7 кунида, 24 соат режимида аҳолига нақд валюта айирбошлаш хизматларини кўрсатмоқда.

Шунингдек, “Туронбанк” келгусида 24/7 режимида ўз-ўзига хизмат кўрсатиш шохобчаларини республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам ишга тушириш бўйича иш олиб борилмоқда.

Молия билан ишлаб, одамлар ҳақида ўйлаймиз!

Фото: Туронбанк

“Туронбанк” – Барқарорлик белгиси!

Маълумот учун:

Телефон: 95 144-60-00

Веб-сайт: www.turonbank.uz

Telegram: t/me/turonbank.uz

Facebook: fb.com/turonbank

Реклама ҳуқуқи асосида

Хизматлар лицензияланган.

Top