Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2018 йилнинг энг ёмон смартфони маълум қилинди
The Mashable нашри 2018 йилнинг энг ёмон смартфонини маълум қилди. Таъкидланишича, бу Red Hydrogen One смартфони бўлиб, унинг ягона “плюслари” узоқ ишловчи батареяси ва баланд товуш чиқарувчи динамиклари ҳисобланади.
Мутахассисларнинг фикрича, смартфоннинг бошқа ҳамма кўрсаткичлари фақат “минус”дан иборат. Таъкидланишича, қурилма дисплейининг сифати паст ва умуман олганда гаджет оғир чиққан. Бундан ташқари, у ноқулай лойиҳаланган бўлиб, катта ўлчами сабабли уни қўлда ушлаш оғриқ беради.
Смартфоннинг Android-интерфейси жуда эски бўлиб, нархи шунчалик юқорики, ҳаттоки Apple’нинг флагман смартфонларини ортда қолдиради.
Мутахассислар смартфонни ишлаб чиққанларни смартфонлар бозорининг умумқабул қилинган тенденцияларига қарши бориб, ўзгача қурилма яратишга муваффақ бўлишгани учун мақташган. Бироқ афсуски, бу танлов нотўғри бўлган.




Мавзуга оид
21:49 / 12.01.2026
Apple 2025 йилда смартфонлар бозорида жаҳон етакчисига айланди
00:15 / 04.01.2026
Xiaomi айрим смартфонларини қўллаб-қувватлашни тўхтатади
02:44 / 28.12.2025
Honor вентиляторли ва улкан батареяли смартфонларини тақдим этди
15:29 / 24.12.2025