Спорт | 20:00 / 28.12.2018
30005
3 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда йилнинг энг яхши спортчиси ва соҳанинг бошқа лауреатлари тақдирланди

Бугун, 28 декабрь куни «Ўзбекистон» халқаро анжуманлар саройида Миллий олимпия қўмитаси томонидан илк маротаба «Миллий спорт мукофоти – 2018» тақдирлаш кечаси ташкил этилди.

 

Маросимда ўн бешдан ортиқ қуйидаги номинацияларда энг яхшилар эътироф этилди ва уларга статуэткалар топширилди.

Йилнинг энг яхши эркак спортчиси –
Бекзод Абдураҳмонов (кураш, Осиё ўйинларининг икки карра чемпиони)

Йилнинг энг яхши аёл спортчиси –
Светлана Радзивил (енгил атлетика, Осиё ўйинларининг уч карра чемпиони ва рекордчиси)

Йилнинг энг яхши паралимпиячиси –
Рўза Қўзиева (пауэрлифтинг, Параосиё ўйинлари чемпиони)

Йилнинг энг яхши спорт жамоаси –
Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси (Осиё чемпиони)

Равшан Ҳайдаров (Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи)

Йилнинг энг яхши мураббийи –
Марат Қурбонов (бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи)

Йил кашфиёти –
Акбар Жўраев (оғир атлетика бўйича жаҳон чемпиони)

Йилнинг ёш ва истиқболли спортчиси –
Абдумалик Халаков (бокс, ўсмирлар Олимпиадаси ғолиби, Осиё ва жаҳон чемпиони)

Энг яхши спорт ҳомийси –
Очилбой Раматов (Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти)

Совринни Очилбой Раматовнинг вакили қабул қилиб олди.

Йилнинг энг яхши инновацион ва интеллектуал фаол федерацияси –
Ўзбекистон шахмат федерацияси

Йилнинг энг фаол федерацияси –
Ўзбекистон кураш федерацияси

Ҳудудларда спортни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун –
Шуҳрат Абдураҳмонов (Андижон вилояти ҳокими)

Халқаро майдонларда ўзбек спортини тарғиб қилгани учун –
 Оксана Чусовитина (жаҳон гимнастикаси афсонаси)

Спорт соҳасидаги кўп йиллик хизмати учун –
Руфат Рисқиев (ўзбек бокси афсонаси, жаҳон чемпиони, Олимпиада совриндори)

Энг яхши ижтимоий лойиҳа –
Зоҳид Каримов («Спорт» телеканали директори)

Энг фаол спорт тарғиботчиси –
Зафар Имомхўжаев (Миллий олимпия қўмитасининг Матбуот ва медиа департаменти директори)

Йилнинг энг яхши спорт журналисти –
Марина Якубова

Спорт соҳасини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун –
Равшан Жўраев (UzReport ахборот агентлиги бош директори)

Эслатиб ўтамиз, кеча Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги 1996 йилдан таъсис этилган анъанавий «Йилнинг энг яхши спортчиси» миллий кубоги 2018 йилда оғир атлетикачи Акбар Жўраевга топширилиши ҳақида қарор қабул қилган эди.

 

Мавзуга оид