Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«LaLaku» тагликларини ишлаб чиқарувчи «Sof Gigienik» компанияси байрам тадбири ўтказди
Ўзбекистонда таниқли бўлган «LaLaku» тагликларини ишлаб чиқарувчи Sof Gigienik компанияси ташкил этилганлигининг бир йиллиги муносабати билан 28 декабрь куни Тошкент шаҳридаги Ашхобод боғида ўзига хос байрам тадбирини ўтказди.

Байрам тадбири давомида катталар ва болалар учун танловлар ташкил қилиниб, ғолибларга эсдалик совғалари тақдим этилди. Воҳиджон Исоқов, Шароф Муқимов каби эстрада юлдузларининг чиқишлари байрам иштирокчиларини рақсга чорлаган бўлса, сўз устаси Маъмуржон Холмедов йиғилганларга хуш кайфият бағишлади. Шунингдек, байрам меҳмонлари учун фотосессиялар ўтказилди.



Тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар “LaLaku” тагликларининг сифати ва қулайлигидан мамнун эканликларини билдиришди. Ушбу маҳсулот билан таниш бўлмаган янги мижозлар учун эса намуналар ва у ҳақидаги маълумотлар жамланган каталог тақдим қилинди.

Sof Gigienik компанияси бу каби тадбирни илк бор ўтказиши эмас. Айтиш жоизки, ҳар галги байрам тадбирлари аҳоли гавжум бўлган жойда, алоҳида тайёргарлик, махсус декорация, машҳурлар иштирокида ўтказиб келинмоқда ва бу тадбирлардан барча бирдек мамнун бўлмоқда.



Реклама ҳуқуқи асосида