Иқтисодчи Юлий Юсупов Facebook'даги ўз саҳифасида ижтимоий тармоқларда ҚҚС жорий этилиши бўйича бошланган жазава ҳақида пост эълон қилди.

«Ижтимоий тармоқларда ҚҚСнинг жорий этилиши чакана нархларга қандай таъсир қилиши бўйича жазава бошланди. Ушбу мавзу бўйича саводсиз фикрлаш кишини ҳайратга солмоқда. Лекин энг ажаблантирадиган нарса шуки, жазава ташаббускорлари одатда ўзини солиқ маслаҳатчиси деб эълон қиладиган одамлар бўлиб чиқяпти. Шу билан бирга, улар бир вақтнинг ўзида кутилмаган саводсизликни (солиққа тортиш масаласида) ва нотўғри талқин этишга мойилликни кўрсатмоқда. 

Мана бундай жазавага икки мисол:

fb.com/groups/pnk.uz/permalink/2002794946471368

fb.com/groups/pnk.uz/permalink/2002958479788348 », - дейди у.

Юлий Юсуповнинг таъкидлашича, кўплаб жазаваларга нархга киритилган ҚҚС кўрсатилган чек сабаб бўлди.

«Мен оддий киши чекда «ҚҚС» деган тушунарсиз учта ҳарфни қандайдир сумма кўрсатилган ҳолда кўриб, янги солиққа тортиш тизимига ўтилганидан сўнг айнан шу нарх ошган, деб қарор қилишини тушунишим мумкин. Аммо, бундай баёнотни «солиқ маслаҳатчиси» берса, бунда яхшилаб бақириб беришни истаб қоласиз. Ким-ким, лекин солиққа тортиш бўйича мутахассис чекда «ҚҚС» банди дўкон томонидан товар нархига устамани эмас, балки қўшимча қиймат занжири бўйича тўланган ҚҚСнинг бутун миқдорини англатишини тушуниши даркор. Яъни, дўкон чекда кўрсатилган суммадан илгари тўланган ҚҚС бўйича олади», - деди иқтисодчи.

Иқтисодчининг фикрига кўра, агар ҚҚС тўловчилари олдинроқ занжирда бўлган бўлса, энди янги солиқ тизимига ўтишда нархлар ошиб кетмайди. Айрим ҳолларда эса у камайиши мумкин, сабаби ҚҚСга ўтиш ягона солик тўлови тўлашдан воз кечиш демакдир. Агар у чекларда кўрсатилмаган, боз устига, қўшимча қиймат яратилишининг аввалги босқичларида тўловлар кўрсатилмаган бўлса, бу у бўлмаганини англатмайди. Яъни, бир солиқни бошқасига алмаштириш юз берди. Баъзи ҳолларда солиқ юки (шунга қараб нарх) ошиши мумкин, баъзида у ўзгармайди, қайсидир бирида эса ҳатто камаяди.

«Солиқ юки (ва нарх) қаерда шубҳасиз кўтарилади? ҚҚС бор жойда, лекин уни олиб бўлмайди, сабаби ҚҚС занжирининг аввалги иштирокчилари тўламайди. Масалан, маҳаллий ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларида, уни қайта сотиш ҚҚСдан озод қилинмаган. ҚҚСдан озод қилинган (гўшт, балиқ, картошка, пиёз, тухум, гуруч, шакар, нон маҳсулотлари) юк, аксинча, камаяди», - дея қайд этиб ўтди у.