Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Божхоначилар яширин тарзда олиб кирилаётган 5 миллиард сўмлик телевизорларни аниқлашди
Давлат божхона қўмитасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан катта миқдорда телевизорларни яширин тарзда олиб кирилаётгани фош этилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берган.
Маълум қилинишича, Бухоро вилоятида фаолият юритувчи масъулияти чекланган жамиятлардан бири номига жўнатилган юк контейнерларида, ҳужжатларга кўра, 389 ўринда қиймати 5422 АҚШ долларига тенг бўлган «Синтетик ип» товарлари бўлиши керак эди.
«Бироқ контейнерлар божхона кўригидан ўтказилганда унда ҳужжатларда кўрсатилмаган қиймати 5 миллиард сўмлик жами 1206 дона LG русумли телевизорлар мавжудлиги аниқланди», – дейилади
қўмита хабарида.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:00 / 08.03.2025
“Ходимларнинг аралашганлиги ҳолати аниқланмади” – “Яллама” постидан юзлаб автомобилларнинг ғайриқонуний олиб ўтилишида божхоначилар иштироки ҳақида
11:23 / 25.02.2025
Халқаро автобус қатновларида йўловчи маълумоти божхона постига олдиндан етказилади
20:25 / 24.02.2025
Божхона постларида енгил автомобиль ва автобуслар учун қизил ва яшил йўлаклар жорий қилиниши мумкин
09:31 / 21.02.2025