Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёнинг энг бадавлат одамининг ажрашиш қарорига нима сабаб бўлгани маълум қилинди
Amazon асосчиси ва дунёнинг амалдаги энг бой одами Жефф Безос 25 йиллик биргаликдаги турмушдан кейин рафиқаси 46 ёшли Маккензи Таттл билан бошқа бир аёл – собиқ телебошловчи, 49 ёшли Лорен Санчез сабабли ажрашмоқда.
The Mirror нашрининг маълум қилишича, ўтган кузда Санчезнинг ўзи 12 йиллик турмуш ўртоғи – Голливуд агенти Патрик Уайтселл билан биргаликдаги турмушига нуқта қўйишга қарор қилган. Санчез 3 фарзандни тарбиялайди. Жуфтлик бирга яшамайди, бироқ расман ажрашмаган. Уларнинг Сиэтлдаги уйи Безоснинг уйи ёнида жойлашган.
Маълум қилинишича, Лорен Санчез вертолёт учувчиси мутахассислигига эга ва Безоснинг Blue Origin компанияси лойиҳасида ишлаган. Санчез ва Безос охирги ойлар биргаликда кўп вақт ўтказишган.
Бу орада Безоснинг рафиқаси Маккензи Таттл ажрашишдан кейин дунёдаги энг бадавлат аёлга айланиши мумкин. Безоснинг ҳозирги бойлиги 137 млрд долларни ташкил қилади ва Таттл бу қийматнинг ярмини олиши мумкин.
Мавзуга оид
16:09 / 11.11.2025
АҚШда “Ню Гленн” ракетаcининг биринчи тижорат парвози қолдирилди
18:39 / 02.07.2025
Amazon раҳбари компаниянинг 737 млн долларлик акцияларини сотди
18:40 / 05.02.2025
Жефф Безос Трампнинг ғазабини келтирмаслик учун иқлим бўйича ташкилотни молиялаштиришни тўхтатди
17:19 / 16.01.2025