Хоразм лазгиси ва Буюк ипак йўлининг Ўзбекистондан ўтган қисми ЮНЕСКО рўйхатига киришга даъво қиляпти
Давлатлараро қўшма лойиҳа доирасида Буюк ипак йўлининг мамлакатимиздан ўтган қисмини «Ипак йўли — Зарафшон дарёси воҳаси», «Ипак йўли — Сирдарё, Фарғона воҳаси» номи остида ЮНЕСКОнинг умумжаҳон маданий мерослар рўйхатига киритиш вазифаси белгиланган.
«Навоий вилоятидаги Сармишсой ёдгорлиги ва ўзбек санъатининг кўҳна намунаси бўлган Хоразм лазгисини ЮНЕСКОнинг инсоният номоддий маданий меросининг репрезантатив рўйхатига 2 йил ичида киритиш бўйича амалий чора-тадбирларни кўриш белгиланган. Мутахассислардан иборат ишчи гуруҳни тузиб, маълумотларни тўплаб, ЮНЕСКОга тақдим этиш бўйича ишлар бошланган», – дейди вазир.
Концепцияни амалиётга татбиқ этиш бўйича 8та бўлим, 52та банддан иборат 2019-2020 йилларга мўлжалланган йўл харитаси ишлаб чиқилди. Барча маҳаллий бошқармалар қачон ва қай тарзда бажарилиши белгиланган йўл харитасига мувофиқ иш олиб бориши белгиланган.
2018 йил Шаҳрисабз тарихий марказининг ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси рўйхатидан чиқарилиши ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси қўмитаси (УМҚ)нинг 42-сессиясида фавқулодда муҳокама этилганди. Ўшанда Ўзбекистон Бош вазир ўринбосари қўмита аъзоларига Ўзбекистон ҳукумати маданий меросни сақлаб қолиш учун «йўл харитаси»,шунингдек ЮНЕСКОнинг Тошкентдаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда Халқаро маслаҳатчи экспертлар гуруҳини тузиш режалари ҳақида гапирган. Узоқ муҳокамалардан сўнг, Шаҳрисабз рўйхатда қолиши маълум қилинди.
«Саҳродаги қасрлар, Сармишсой қоятош расмлари, Хонбанди, Зараутсой қоятош расмлари, қадимий Термиз объектларини ЮНЕСКО рўйхатига киритиш масаласини 2019-2020 йилларда кўриб чиқиш зарур.
ЮНЕСКОга кирган охирги объект Самарқанд шаҳри бўлиб, бу 2001 йилда амалга ошган эди. Шундан бери бу борада ҳеч қандай иш бажарилмади», – дейди Маданият вазир.
Маълумот учун, Ўзбекистон БМТнинг Таълим, фан ва маданият бўйича ташкилоти – ЮНЕСКОга 1993 йил 26 октябрда аъзо сифатида қабул қилинган. Шу кунга қадар, мамлакат ҳудудидаги 4та тарихий-маданий қийматга эга марказлар – Ичан қалъа, Шаҳрисабзнинг тарихий маркази, Самарқанд, Бухоронинг тарихий маркази ЮНЕСКО алоҳида рўйхатига олинган. Шунингдек, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон умумий чегарасида жойлашган Тянь-Шань табиат маскани ушбу рўйхатга киритилган.
Мавзуга оид
19:28 / 11.10.2024
Alfraganus университети ЮНЕСКОнинг 10-Таълимда тадбиркорлик APEID Кенгаши йиғилишига мезбонлик қилди
19:25 / 26.09.2024
ЮНЕСКО Ўзбекистондаги Ғарбий Тян-Шан экотизимига хавф солаётган таҳдидлар ҳақида огоҳлантирди
12:51 / 24.06.2024
Зоминда “II Халқаро мақом санъати анжумани” ўтказилади
19:15 / 11.06.2024