Ўзбекистон | 19:15 / 11.06.2024
3018
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда БМТ ёрдамида сув тошқини ҳақида огоҳлантириш тизими ўрнатилади 

Тизим дастлаб Пскем дарёси ҳавзасида ишга туширилиши таъкидланмоқда. 

Ўзбекистонда ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатларида БМТ ёрдамида сув тошқини ҳақида огоҳлантириш тизимлари ўрнатилади. Бу ҳақда ЮНЕСКО бош директори Одри Азуле маълум қилди. 

«Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНEСКО) иштирокида Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистонда сув тошқини ҳақида огоҳлантириш тизимлари ўрнатилади», деди Азуле Тожикистон пойтахтида бўлиб ўтаётган Музликлар форумида сўзлаган нутқида. 

Унинг таъкидлашича, ЮНEСКО мақсадларидан бири аҳолининг музликлар эриши жараёнларига қанчалик таъсирчан эканини аниқлашдир. Азуле сўзларига кўра, жорий йилнинг ёзида Қозоғистоннинг Талгар дарёси ҳавзасида, Ўзбекистондаги Пскем дарёси ҳавзасида, шунингдек, Қирғизистоннинг Олой водийсида сув тошқини ҳақида эрта огоҳлантириш тизимлари ўрнатилади. Бу тизимни Тожикистонда ҳам жорий этиш режалаштирилмоқда. 

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид