Ўзбекистон | 19:16 / 16.01.2019
14624
4 дақиқада ўқилади

2019 йил учун таянч докторантлар ўртасида президент давлат стипендиялари соҳиблари аниқланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги “Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида”ги 226-сон Қарори билан тасдиқланган “Таянч докторантлар учун Ўзбекистон Республикаси президентининг давлат стипендиялари ва уларни тайинлаш тартиби тўғрисида” Низомга мувофиқ, 2019 йил учун таянч докторантлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон Республикаси президентининг давлат стипендиялари соҳиблари аниқланди.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ҳайъат Кенгашининг 2018 йил 28 декабрдаги “Таянч докторантларга 2019 йил учун Ўзбекистон Республикаси президенти давлат стипендияларини тайинлаш тўғрисида”ги 6/1-сонли қарорига мувофиқ, Республика таянч докторантлари ўртасида 2019 йил учун қуйидаги номзодлар учун Ўзбекистон Республикаси президенти давлат стипендиялари соҳиби деб топилди.

Қишлоқ ва сув хўжалиги йўналиши бўйича Реймов Маманбек Пўлатович – Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти таянч докторанти.

Реймов Маманбек Пўлатович

Ҳозирда “Геоахборот технологиялари базасида муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар тизимини яратиш учун Оролбўйи экотизимини тадқиқ қилиш” мавзусидаги илмий иш устида изланишлар олиб бормоқда.

Erasmus Mundus “Casia” лойиҳаси гранти соҳиби, Голландиянинг Вегенинген университети “Атроф-муҳит муҳофазаси” мутахассислиги бўйича халқаро магистр.

Темпус ГЕ-УЗ “Геоинформатика: Ўзбекистонда барқарор ривожланишга эришишни таъминлаш” лойиҳасининг 2014-2015 йиллардаги менежери, Эразмус Мундус “ТИМУР” лойиҳаси грантининг 2017 йилги ғолиби. 1 та ўқув қўлланма, 1 та методик кўрсатма ҳамда 14 та илмий мақола ва тезислар муаллифи.

Энергетика, ресурслар, саноат йўналиши бўйича Бобоев Акмалжон Хатамович – Тошкент кимё-технология институти таянч докторанти.

Бобоев Акмалжон Хатамович

Ҳозирда “Крахмал инулин сақловчи хом-ашёларни комплекс қайта ишлаб этанол биосинтезини такомиллаштириш” мавзусидаги илмий иш устида изланишлар олиб бормоқда.

2016-2017 йилларда таълим сифатини таъминлаш бўйича Erasmus+ дастурининг IQAT ва UzDOC2 лойиҳалари иштирокчиси, “Ўзшароб” АЖ Илмий-техник кенгаши ва марказий дегустация комиссияси аъзоси. 1 та ўқув қўлланма, 1 та дарслик муаллифи, 20 та илмий мақолалари республика ва хорижнинг етакчи илмий журналларида чоп этилган. 

Табиий фанлар, ахборот технологиялари ва бошқарув йўналиши йўналиши бўйича Каримов Жасурбек Алишерович - В.И.Романовский номидаги Математика институти таянч докторанти.

Каримов Жасурбек Алишерович

Илмий иш мавзуси “Дизьюнкт тўла банах модулларининг таснифи”.

Эстониянинг Таллин техника университети ташкил этилган “Innovation Theory and Management” номли ёзги мактаб, Кореянинг Сеул шаҳрида ташкил этилган XXVII Халқаро математиклар конгресси, Белоруссиянинг Могилев шаҳридаги Беларусь-Россия университетининг VIII Очиқ олимпиадаси, иштирокчиси, Урганч шаҳрида ташкил этилган Ал-Хоразмий номидаги математика бўйича I Халқаро олимпиаданинг ташкилий қўмитаси ишида фаол иштирок этган. 2018-2019 ўқув йили Қори-Ниёзий номидаги стипендия совриндори.

Унинг 20 та илмий мақола ва тезислари республика ва хорижнинг етакчи илмий журналларида чоп этилган.

Мавзуга оид