Иқтисодиёт | 23:22 / 16.01.2019
3597
2 дақиқада ўқилади

Молия вазирлиги халқаро молия бозорларида Ўзбекистон номидан халқаро облигациялар эмитенти сифатида иштирок этади

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасининг халқаро облигацияларини чиқариш ва жойлаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Ўзбекистон Молия вазирлиги “Ташқи молиялаштириш манбаларини диверсификациялаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарорига мувофиқ ваколатли орган бўлиб, қуйидаги операцияларни амалга ошириши белгиланди:

халқаро молия бозорларида Ўзбекистон Республикаси номидан халқаро облигациялар эмитенти бўлиб иштирок этиш;

эмиссия рисоласини, Ўзбекистон Республикаси халқаро облигацияларини чиқариш ва жойлаштириш дастурини, ҳамда эмиссия шартларини мустақил равишда белгилаш, шу жумладан эмиссия ҳажмини ва фоиз ставкаларини халқаро молия бозорлари шароитидан келиб чиқиб мустақил равишда тасдиқлаш;

Ўзбекистон    Республикаси халқаро облигацияларини чиқариш ва жойлаштиришга оид шартнома ва битимларни тузиш;

Ўзбекистон Республикаси халқаро облигациялари бўйича тегишли тўловларни амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси халкаро облигацияларини чиқариш ва жойлаштириш жараёнида керак бўладиган тегишли банк ҳисоб варақларини очиш ва юритиш;

Ўзбекистон Республикаси халқаро облигацияларини чиқариш ва жойлаштиришга тегишли бошқа барча ҳаракатларни амалга ошириш.

Молия вазирига Ўзбекистон Республикаси номидан халқаро облигацияларни чиқариш ва жойлаштириш учун тегишли битимлар ва шартномаларни имзолаш ваколати берилди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид