Жаҳон | 19:45 / 18.01.2019
32127
2 дақиқада ўқилади

“Маша ва Айиқ” мультсериали Гиннесс рекордлар китобига киритилди

Россиялик ижодкорлар томонидан яратилган“Маша ва Айиқ” мультсериалининг “Маша плюс каша” деб номланган серияси YouTube’да энг кўп кўрилувчи анимацион роликка айланди ва бу натижа учун Гиннесс рекордлар китобига киритилди. 

Бугунги кунда мультсериалнинг бу серияси 3,3 млрд марта томоша қилиниб, YouTube тарихида энг кўп кўрилувчи контентлар бешталигига кирган ягона анимацион видео бўлди.

Жорий йил январда мультсериал илк сериясининг чиққанига 10 йил тўлди. 

2018 йил ноябрда The Times нашри ғарб танқидчилари сериални Кремль ташвиқоти қуроли деб аташганини маълум қилган. 

“Маша – дадил ва анчагина ёқимсиздир, бироқ шу билан қатъий. У бошидан баландроқ сакрайди”, деб айтган Букингем университети профессори Энтони Глис. Олимнинг фикрича, Маша Россия президенти Владимир Путин услубида ҳаракат қилади. 

Уч ўлчовли графика ёрдамида яратилган мультсериал илк бор экранларга 2009 йил 7 январда чиққан. 

Мавзуга оид