15:14 / 19.01.2019
11820

Месси кутилмаганда бир клубнинг Instagram саҳифасига аъзо бўлди

Фото: AFP/Getty Images

«Барселона» клуби ҳужумчиси Лионель Месси Мексиканинг «Атлас» клуби Instagram саҳифасига аъзо бўлди.

Бу катта эҳтимол билан собиқ жамоадоши Рафаэль Маркесга боғлиқ бўлиши мумкин – у 2018 йил ёзидан бери «Атлас» клубининг президенти ҳисобланади. Бундан ташқари, Аргентина термасидаги собиқ жамоадоши Оскар Устари бир пайтлар Мессига «Атлас» футболкасини совға қилган эди.

Айни пайтда Лионель «Барселона», «Ньюэллс Олд Бойз» ва «Челси» клубларининг Instagram саҳифаларига ҳам аъзо.

Top