Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Maxx Win Travel сизга «Ўзбекистон Ҳаво Йўллари» авиакомпанияси орқали Тошкент–Шарм-аш-Шайх–Тошкент чартер қатновларини таклиф қилади
Қизил денгиз бўйидаги энг яхши меҳмонхоналарда дам олиб, қизиқарли экскурсияларга чиқиб, бир умр ёдда қолувчи хотираларга эга бўлишни истайсизми?
Maxx Win Travel бу борада сизга ажойиб таклиф билан чиқмоқда. Компания «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси билан биргаликда Тошкент–Шарм-аш-Шайх–Тошкент йўналиши бўйича чартер рейсларни йўлга қўймоқда.




Қуёш тафтини соғинганлар учун! Миср соҳиллари дурдонаси жорий баҳор мавсумида ўзбекистонлик сайёҳларни Шарм-аш-Шайх курорти гўзаллигидан баҳра олишга таклиф қилади!
Мисрнинг машҳур Қоҳира ва Искандария шаҳарлари бўйлаб экскурсиялар вақтида пирамидалар ҳамда бошқа қадимий обидалар билан яқиндан танишиб, ўзингизни мозийга саёҳат қилаётгандек ҳис қиласиз.





3 мартдан Тошкент шаҳридан Шарм-аш-Шайх томон биринчи тўғридан-тўғри чартер рейс старт олади.
Рейслар жадвали қуйидагича:
· 3 март 2019 йил;
· 12 март 2019 йил;
· 21 март 2019 йил;
· 30 март 2019 йил;
· 8 апрель 2019 йил;
· 17 апрель 2019 йил;
· 26 апрель 2019 йил;
· 4 май 2019 йил.
Турпакетлар нархлари cизни ёқимли ҳайратга солади!





Қизил денгиздаги бу курорт маскани кўп йиллардан бери сайёҳлар дам олиши учун энг қулай ва муносиб жойлардан бири ҳисобланади. Шарм-аш-Шайх оила аъзоларингиз ва дўстларингиз билан ҳордиқ чиқаришингиз учун айни муддаодир!


Дунёнинг энг тиниқ денгизларидан бири бу – Қизил денгиз.



Келаётган баҳорингиз албатта унутилмас бўлиши керак! Maxx Win Travel билан боғланинг ва ҳаётингизни ранг-баранг таассуротлар билан бойитинг!
Қўшимча маълумотлар учун телефон: +99895 144 44 44, +99871 200 88 55
Телеграм: t.me/maxxwintravel
Инстаграм: instagram.com/maxxwintravel.uz
Фейсбук: fb.com/maxxwintravel
Реклама ҳуқуқи асосида