Спорт | 22:00 / 23.01.2019
11574
1 дақиқада ўқилади
Балотелли янги клубга ўтди
«Ницца» ҳужумчиси Марио Балотелли эркин агент мақомида «Марсель»га ўтди.
Провансалликлар 28 ёшли италиялик билан мавсум охирига қадар шартнома имзолади. «Марсель» Балотеллига 4 миллион евро маош тўлайдиган бўлди. Агар Марио 10та гол урса 600 минг евро, ўзини яхши тутиб, ахлоқ меъёрларидан четга чиқмаса яна 800 минг евро миқдорида бонус олади.
Балотелли «Ницца»га 2016 йилда ўтган эди. У жами 61та ўйинда майдонга тушиб, 33та гол урди.
Ушбу футболчи «Интер», «Манчестер Сити», «Милан» ва «Ливерпуль» клубларида ҳам ўйнаган.
Мавзуга оид
14:02 / 22.11.2021
Францияда яна можаро, Шомуродовни алмаштирган вундеркинд икки гол урди, «Реал» — яккапешқадам
17:17 / 02.11.2020
Манжукичдан Кагавагача. Ишсиз қолган 10 футболчи
13:40 / 09.03.2019
«Ювентус»да янги юлдуз порламоқда. У янги Балотеллими ёки биринчи Кин?
03:08 / 27.08.2018