Бухородан Хивагача: тарихий шаҳарлар бир йўлда бирлашди
15 январь куни тарихий Хива шаҳрига Бухородан тезюрар йўловчи поезди қатнови бошланди. Шу муносабат билан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ 15 – 16 январь куни йўловчилар, бир гуруҳ журналист ва туризм агентликлари вакиллари учун медиа-тур ташкил қилди.
07:30. Бухоро томон йўл Тошкент Марказий темирйўл вокзалидан "Afrosiyob"да бошланди.
Эслатма ўрнида - айни пайтда "Afrosiyob" учун чипталар қуйидаги нархларда сотилади:
VIP тоифа - 328 минг сўм;
Business тоифа - 238 минг сўм;
Econom тоифа - 173 минг сўм;
09:38. Тезюрар поезд Ўзбекистоннинг марказий сайёҳлик манзилларидан бири - Самарқанд шаҳрида тўхтаб олди. Маълумот ўрнида, сайёҳлар энг кўп ташриф буюрган Ўзбекистон шаҳарлари орасида 31 фоиз кўрсаткич билан иккинчи ўринда айнан Самарқанд шаҳри туради.
11:20. "Afrosiyob" поезди Бухоро шаҳрига етиб келди. Бухоро шаҳри темир йўл вокзалининг ташқи кўринишига мумтоз меъморий безаклар билан жило берилган. Статистикага кўра, одатда бир сайёҳ ўртача 2,4 кунни Бухоро шаҳрида ўтказади.
Бухоро шаҳрига нафақат хорижлик меҳмонлар, балки юртдошларимизнинг катта қисми ҳам муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиш учун келади. Узоқ масофадаги манзиллардан келувчилар учун айнан поезд шаҳарлараро қулай транспорт воситаси ҳисобланади.
"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ томонидан юртимиз туризм марказларига қатновчи поездларда тозалик ва тартиб, муомала маданиятига бўлган муносабат ҳам секин-аста ўзгараётганини сезиш мумкин.
Кўҳна Хива шаҳрига йўл олувчи 50-сонли йўловчи тезюрар поезд 13 вагондан иборат бўлиб, вагонлар "Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи" АЖ томонидан ишлаб чиқарилган.
Бухоро - Хива йўналишидаги поезд 15 январдан бошлаб ойнинг тоқ саналарида соат 12:05да Бухоро вокзалидан ҳаракатини бошлайди ва соат 17:50да Хива вокзалига етиб боради.
12:05. Тезюрар поезд Хива томон йўлга чиқди.
Бухоро - Хива йўналишидаги поезд чипталари нархлари эса қуйидагича:
VIP тоифа - 176 784 сўм;
Business тоифа - 97 049 сўм;
Econom тоифа - 67 707 сўм;
VIP-бўлмалар ва Business тоифа ўриндиқлари бир хил. VIP-бўлмаларнинг ўзига хос жиҳати улар парда билан тўсиладиган алоҳида хоналар шаклида ва ҳар бирида мониторлар ўрнатилган.
Business тоифа вагони эса шундай кўринишда:
Business тоифа вагонларда телефон ва планшетлар қувватини тўлдириб олиш учун USB-розеткалари ўрнатилган.
Econom тоифадаги вагон кўриниши ҳам жуда яхши. Янги ўриндиқлар Туркиядан келтирилган. Уларни ҳам қулай ҳолатга мослаштириш имконияти мавжуд.
Поезд иссиқ, ярим тайёр, турли хил озиқ-овқат маҳсулотларини тақдим этувчи ресторан-вагон билан ҳам таъминланган:
17:50. Поезд Бухородан янги қуриб ишга туширилган Хива вокзалига етиб келди.
Вокзал ва Урганчдан Хивагача бунёд этилган умумий узунлиги 33.7 км янги темир йўлни 29 ноябрда Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев очиб берганди.
Янги вокзал Бухородан Хивага йўл олажак туристларнинг катта оқимини ҳам қабул қилишга тайёр. Вокзал бир вақтнинг ўзида 200 нафар йўловчига хизмат кўрсата олади.
Хивадан Бухорога поездлар ойнинг жуфт саналарида 08:45да йўл олади ва 14:48да Бухорога етиб боради.
Хивагача темир йўлнинг ва янги вокзалнинг қурилиши Тошкент - Самарқанд - Навоий - Бухоро - Урганч - Хива шаҳарлари туристик тизмасини вужудга келтирди.
Яқин келажакда Хивага ҳам тезюрар "Afrosiyob" электропоездлари қатнови йўлга қўйилиши режалаштирилган.
Медиа тур давомида аён бўлдики, агарда тезюрар электропоездлар Хивага ҳам ҳаракатланса, оддий сайёҳ Ўзбекистоннинг энг машҳур тарихий шаҳарларини ўта қисқа вақт ичида, ҳатто бир кунда ҳам томоша қилиш имконига эга бўлади. Бу фактор эса юртимизга ташриф буюрган сайёҳлар оқимининг ошишида муҳим аҳамият касб этади.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
21:16 / 26.07.2023
Жазирама иссиқ туфайли поездлар ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилади
21:35 / 11.05.2022
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида йўловчи поездлари қатнови тикланмоқда
21:07 / 17.04.2022
Афғонистон «Ўзбекистон темирйўллари» билан ҳамкорликни тўхтатишни режалаштираётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
11:54 / 10.07.2020