Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ёлғиз сайёҳлар учун энг хавфсиз мамлакатлар рўйхатида бешинчи ўринда жойлашди
Wegoplace саёҳатлар онлайн сервиси 2019 йилда ёлғиз сайёҳлар қайси давлатларга қўрқмасдан саёҳат қилишлари мумкинлигини маълум қилди.
Мутахассислар 142 мамлакат аҳолиси ўртасида сўров ўтказишди ва улар тунда шаҳарда ёлғиз ўзлари юрганда ўзларини қанчалик хавфсиз ҳис қилишлари, маҳаллий полицияга ишончи ва тунда талончилик ёки ҳужумларга дуч келган-келмаганини аниқлашди.
Маълум бўлишича, энг юқори хавфсизлик кўрсаткичи Сингапурда экан (97 балл). Ундан кейинги ўринларда Норвегия, Исландия ва Финляндия жойлашди (хавфсизлик кўрсаткичи 93 балл). Бешинчи ўринни Ўзбекистон эгаллади (91 балл), ундан кейинги ўринларда Ҳонконг (91 балл), Швейцария (91 балл), Канада (90 балл), Индонезия (89 балл) ва Дания (88 балл) жойлашган.
Шунингдек, экспертлар ёлғиз сайёҳлар учун энг хавфли мамлакатлар рейтингини ҳам тузишди. Рейтингда энг юқори ўринларни Венесуэла (44 балл), Афғонистон (45 балл) ва Жанубий Судан (54 балл) эгаллади.
Мавзуга оид
15:28 / 02.03.2026
Январда ташқи савдо айланмаси 1,3 млрд долларга ошди
18:10 / 28.02.2026
Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ватандошларни огоҳлантирди
14:16 / 25.02.2026
Ўзбекистон Афғонистонда темир ва мис конларини қидиришни бошлади
13:25 / 23.02.2026