Light | 14:16 / 25.01.2019
21610
3 дақиқада ўқилади

Кокос сувининг фойдаси

Соғлом овқатланиш тарафдорлари ўртасида кокос сувини истеъмол қилиш тобора оммалашмоқда. Бу ичимлик нимаси билан фойдали? Бунга кимлар кўпроқ эътибор бергани маъқул? Бу саволларга биргаликда жавоб топамиз.

Соғлом турмуш тарзи, ихчам тана ҳозир жуда урфда. Соғлом маҳсулотлар бўлимларида кокос сувини учратиш мумкин. Маҳсулотнинг фойдаси ҳақида суҳбатлашамиз.

Табиий изотоник

Изотоник  бу – фаол жисмоний машқлардан кейин организмга ёрдам берувчи ичимлик. Одатда машғулотлар вақтида ва жисмоний фаоллик юқори бўлганида истеъмол қилинади. Табиий изотоник бўлган кокос суви куч захирасини тезда тўлдиради. Яна бир афзаллиги – чанқоқни тезда қондириб, организмдаги сув мувозанатини тиклайди.

Фото: Pixabay

Детокс

Кокосли сув организмнинг тозаланиш жараёнида ҳам ёрдам беради. У оғир металл ва токсинларини чиқариб ташлайди. Узоқ ва доимий равишда истеъмол қилинганида моддалар алмашинуви анча яхшиланади.

Ёшлик

Кокос сувини доимий равишда истеъмол қиладиган кишилар у терининг ёшлигини узайтиришини айтишган. Бунинг ҳайрон қоладиган жиҳати йўқ. Ахир ичимлик таркибида ҳужайраларнинг ўсишига таъсир кўрсатадиган ўсимлик гормонлари бор. Кокос сувини доимий равишда истеъмол қилиш терингизга таранглик ва ярқирашни беради.

Парҳез

Ичимлик таркибида ёғлар мавжуд эмас. 100 грамм сувга 18 ккал тўғри келади. Бу эса бошқа исталган изотоникка қараганда камроқ. Шунга қарамай, ичимлик микроэлементларга бой.

Моддалар алмашинувининг тезлашиши

Кокос суви метаболизмга таъсир кўрсатади. Бу парҳезга амал қилувчи ва танасини ихчам кўринишга келтиришни истаганлар учун аъло даражадаги натижа.

Фото: Pixabay

Иштаҳанинг пасайиши

Вазн ва тана ҳажмини камайтиришга интилганлар учун яна бир афзаллик.

Мутахассислар бу борада нима дейишади?

Шифокорлар кокос суви қондаги қанд миқдорини камайтиришини таъкидлашади. Шунингдек, у буйраклар фаолиятида бузилишлари бўлган кишилар учун ҳам фойдали. Ичимликни доимий равишда истеъмол қилиш талваса эҳтимолини камайтиради.

Чақалоқлар учун

Кокос суви таркибида лаурин кислотаси бор. У она сутида ҳам мавжуд ва озиқлантиришда жуда муҳим. Шифокорлар бу ичимлик болани табиий озиқлантириш ўрнини босиши мумкинлигини таъкидлашмоқда.

 

Мавзуга оид