Жаҳон | 23:44 / 25.01.2019
3350
2 дақиқада ўқилади

Цукерберг ҳамкорлари билан уй-жой инқирозига қарши курашга 500 млн доллар ажратади

Хайрия жамғармалари ва компаниялар Сан-Франциско кўрфазидаги Bay Area туманидаги уй-жой инқирози билан курашга 500 млн доллар ажратади. Бу ҳақда The Partnership for the Bay’s Future ташкилоти баёнотида айтилган

Ушбу лойиҳани Марк Цукербург ва унинг рафиқаси Присцилла Чаннинг Chan Zuckerberg Initiative жамғармаси, Facebook, HP асосчилари жамғармаси ва бошқалар қўллаб-қувватлаган. Ташкилот 260 млн доллар олиб бўлди. Бу пуллар кейинги 5-10 йилда 8 мингта уйни сақлаш ва қуриш учун ишлатилади. 

WSJ нашрининг тушунтиришича, жамғарма Кремний водийсида ва яқин орадаги ҳудудлардаги муаммоларни ҳал қилади. Технологик компаниялар ходимлари маоши юқорилиги сабабли ҳудудда уй-жой қимматлашмоқда ва оддий аҳоли, мисол учун, ўқитувчилар, официантлар ва ҳамширалар учун эришиб бўлмайдиганга айланмоқда. Нашр маълумотларига кўра, 2010 йилда ҳудудда 700 мингта янги иш ўрни, бироқ бор-йўғи 100 минг уй-жой пайдо бўлган.

The Partnership for the Bay’s Future’нинг ҳисоб-китобига кўра, Сан-Францискода соатига 15 доллар иш ҳақи олувчи икки киши йилига умумий ҳисобда 62 минг доллар ишлаб топади. Бундай маош билан улар ҳудуднинг фақатгина 5 фоизидагина уй сотиб олишлари мумкин.

16 январда шундай ташаббусни Microsoft эълон қилди: компания Сиэтлдаги уй-жой муаммосини ҳал қилишга 500 млн доллар сарфлайди.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид