Жаҳон | 21:49 / 27.01.2019
5500
1 дақиқада ўқилади
Перуда меҳмонхона девори ўпирилиши оқибатида 15 киши ҳалок бўлди
Перунинг Абанкай вилоятидаги меҳмонхона девори ўпирилиши оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди, 29 киши жароҳат олди. Бу ҳақда мамлакат фуқаролик мудофааси институти хабарида маълум қилинди.
Воқеа “Аламбра” меҳмонхонасида тўй маросими ўтаётган вақтда юз берган. Жабрланганларнинг барчаси тўйга келган меҳмонлар бўлган.
Умумий ҳисобда маросим ўтаётган залда 100 га яқин одам бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, девор ўпирилишига охирги кунлар ҳудудда кузатилган кучли ёмғирлар сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
18:24 / 04.11.2024
Перуда футболчи ўйин вақтида чақмоқ уриши оқибатида ҳалок бўлди
21:55 / 22.10.2024
Перу собиқ президенти Алехандро Толедо пора олгани учун 20 йилга қамалди
23:36 / 11.10.2024
Ўрмон ёнғинлари Перу экотизими ва ёввойи табиатини яксон қилмоқда
15:30 / 17.06.2024