Фан-техника | 13:03 / 29.01.2019
27863
2 дақиқада ўқилади

Интернет яратувчиси тармоқ учун энг асосий хавфни маълум қилди

Фото: Getty Images/William Thomas Cain

Америкалик олим ва дастурчи Винтон Серф интернетнинг ҳимоя қилинмаган қурилмаларини замонавий тармоқ учун асосий хавф, деб атади. Унинг сўзлари Business Insider томонидан келтирилган.

Тармоқ яратувчиларидан бирининг ташвишланишича, интернетга уланган қурилмалар сони тобора ўсиб бормоқда. Унинг аниқлик киритишича, муаммо бундай гаджетларнинг етарли даражада хавфсиз эмаслигига боғлиқ.

«Қурилмалар кўчкиси пайдо бўлмоқда ва улар жуда хавфли бўлиши мумкин» - дея маълум қилди Серф. Олимнинг аниқлик киритишича, ушбу қурилмалар ишдан чиқиши оқибатларини олдиндан айтиб бўлмайди.

Хавфли мисол сифатида, Серф ҳайдовчисиз автомашина бузиб кирилганидан сўнг, йўл-транспорт ҳодисасига учраши мумкинлигини келтирди.

Ишлаб чиқувчи хулосасига кўра, интернетда иккита нуқсон бор: у охир-оқибат ушбу тармоққа уланадиган миллиардлаб қурилмаларни улаш учун мос эмас, шунингдек, унда ички хавфсизлик протоколлари йўқ.

Gartner тадқиқот компанияси тахминига кўра, 2021 йилга келиб фойдаланувчилар тармоққа 25 миллиард интернет буюмлар қурилмасини улайди.

Мавзуга оид