Спорт | 15:51 / 30.01.2019
9191
1 дақиқада ўқилади

«Бавария» ҳужумчиси Хитой клубига ўтди

«Бавария» ҳужумчи Сандро Вагнер Хитойнинг «Тянжин Тэда» клубига ўтди. Трансфер ҳар икки клуб томонидан тасдиқланган.

«Сандро бизга мурожаат қилиб, уни қўйиб юборишимизни сўради. Унда Хитойдан жуда яхши таклиф бор эди, шу боис биз унинг илтимосини қондирдик. Сандрога «Бавария»даги ўйинлари учун ташаккур айтиб, Хитойдаги фаолиятида катта муваффақиятлар тилаймиз», – деган «Бавария» спорт директори Ҳасан Салиҳамижичнинг сўзларини келтирди клуб матбуот хизмати.

31 ёшли футболчи ушбу мавсум мюнхенликларнинг 11та ўйинида майдонга тушди. У клуб сафига 2017 йилда «Ҳоффенҳайм»дан келиб қўшилган ва 4 йиллик шартнома имзолаган эди.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, хитойликлар Вагнер учун 5 млн евро тўлашмоқда. Унга янги клубида 2 йил мобайнида 15 млн евро маош тўланади.