Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ноқонуний юк олиб ўтиш билан шуғулланган божхоначилар жазога тортилди
Фото: Norma.uz
Фарғона вилояти Божхона бошқармаси «Андархон» чегара божхона постининг божхона кўриги ва расмийлаштируви гуруҳи катта инспекторлари лавозимида ишлаган К.М. ва Ю.Д.нинг жиноий қилмишлар фош бўлди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, К.М. ва Ю.Д. бошқа шахслар билан тил бириктириб, хизмат мавқеидан фойдаланиб, жуда кўп миқдордаги сигарет маҳсулотларини чегарадан ноқонуний ўтказишга йўл қўйган.
Ўзбекистон Республикаси ДХХга қарашли ҳарбий қисм ходимлари томонидан транспорт воситаси тўхтатилиб, текширилганда унда сигареталар борлиги аниқланган.
Жиноят ишлари бўйича Фарғона туман судининг раиси Фаррух Абдураимов ашёвий далил сифатида сақланиб турган 1 млрд. 143 млн. сўм қийматидаги сигаретларни йўқ қилишни лозим топди.
Суд ҳукмига кўра, К.М. ва Ю.Д. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 182-моддаси 2-қисмининг «а», «г» бандлари билан айбли, деб топилди. Улар 3 йилга божхона идораларида ишлаш ҳуқуқидан ҳам маҳрум этилди. Шунингдек, К.М. ва Ю.Д.нинг ҳар бири 69 миллион сўмдан зиёд жарима тўлаши белгилаб қўйилган.
Мавзуга оид
11:00 / 08.03.2025
“Ходимларнинг аралашганлиги ҳолати аниқланмади” – “Яллама” постидан юзлаб автомобилларнинг ғайриқонуний олиб ўтилишида божхоначилар иштироки ҳақида
11:23 / 25.02.2025
Халқаро автобус қатновларида йўловчи маълумоти божхона постига олдиндан етказилади
20:25 / 24.02.2025
Божхона постларида енгил автомобиль ва автобуслар учун қизил ва яшил йўлаклар жорий қилиниши мумкин
09:31 / 21.02.2025