Технология | 22:45 / 06.02.2019
7366
1 дақиқада ўқилади

Volvo юкхонадаги муаммо сабабли 167 минг машинасини ортга қайтариб олмоқда

Фото: РИА Новости / Руслан Кривобок

Швециянинг Volvo компанияси машиналари юкхонасидаги электропривод билан боғлиқ муаммолар сабабли бутун дунёдан 167 минг автомобилини қайтариб олмоқда. Бу ҳақда Sveriges Radio маълум қилди

Маълум қилинишича, XC60 моделлар қаторига тегишли,. 2018-2019 йилларда ишлаб чиқарилган автомобиллар қайтариб олинади.  

Компаниянинг огоҳлантиришича, совуқ ҳавода юкхона эшигини ҳаракатга келтирувчи элемент ишламай қолиши мумкин. Камдан-кам ҳолатда бу муаммо жароҳатга олиб келиши мумкин, бироқ ҳали бундай ҳолатлар қайд қилинмаган. 

Аввалроқ жорий йилда компания ёнилғини узатиш тизимидаги носозлик сабабли 200 мингдан кўпроқ автомобилини қайтариб олишига тўғри келганди.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид