БМТда ИШИДнинг молиявий захиралари ҳақида маълум қилинди
Турли маълумотларга кўра, айни вақтда ИШИД террорчилик гуруҳининг молиявий захиралари 50 млндан 300 млн долларгачани ташкил қилади. Бу ҳақда БМТ Хавфсизлик кенгашида БМТ бош котиби ўринбосари, аксилтеррорчилик бошқармаси бошлиғи Владимир Воронков маълум қилди.
Воронковнинг таъкидлашича, ИШИДнинг Сурия ва Ироқдаги 14-18 минг жангарисидан 3 мингга яқини хорижликлар ҳисобланади.
БМТ вакилининг айтишича, ИШИД хавфи Яқин Шарқ, Африкадан тортиб Европа, Марказий ва Жанубий Осиё ҳамда Жануби-Шарқий Осиёгача дунёнинг турли бурчакларида мавжуд.
БМТ бош котибининг бу мавзуга бағишланган навбатдаги ҳисоботида ИШИД ўз назоратидаги ҳудудларни бой бергандан кейин баъзи даромад манбаларидан маҳрум бўлган бўлса-да, мажбуриятлари ҳам камайгани ва шу сабабли операцияларни давом эттириши мумкинлиги таъкидлаб ўтилган.
Воронковнинг таъкидлашича, ИШИД бутун дунё бўйлаб терактлар амалга оширишга тайёрланишни давом эттирмоқда.
“ИШИД яширинча ҳаракат қилишга ўтганига қарамай, унинг марказий раҳбарияти ўз таъсирини ва халқаро кўламдаги ҳужумларни амалга ошириш истагини сақлаб қолган ва шу йўл билан бутун гуруҳни илгари суришда муҳим роль ўйнамоқда”, деб айтган Воронков.
Унинг айтишича, ИШИД жойларда барқарорликнинг исталган шаклига путур етказиш истагида маҳаллий даражада ҳаракат қилувчи яширин тармоққа айланмоқда.
“Бу эса ихтилоф ҳудудини тарк этаётган, ёки унга қайтаётган, ёхуд турмалардан чиқмоқчи бўлаётган хорижий жангарилар мавжудлиги билан янада чуқурлашмоқда. Бу маънода турмалардаги радикаллашувга Европа ва Ироқда ўзига хос муаммо сифатида қаралмоқда”, деб қўшимча қилган Воронков.
Мавзуга оид
17:39 / 07.11.2024
БМТ Марказий Осиёда фуқаролиги бўлмаган шахслар сони камайганини қайд этди
17:00 / 05.11.2024
Ўтган юз йилда цунами 260 мингдан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди — БМТ
14:10 / 05.11.2024
БМТ: РФ ва КХДР ўртасидаги ҳамкорлик «хавфли эскалация»га олиб келади
13:50 / 05.11.2024