«Капиталбанк» АТБ пластик карточкалари: замонавийлик ва қулайлик тимсоли
Бугунги кунда пластик карта – бу қулай ва юқори технологияли ахборот манбаидир. Тобора рақамлашиб бораётган замонимизда пластик карточкаларнинг ўрни беқиёсдир.
«Капиталбанк» АТБ пластик карточкалари эса аллақачон замонавийлик ва қулайлик тимсолига айланиб улгурган!
Банкнинг пластик карточкаларини харид қилган мижозларга Банк юксак даражада хизмат кўрсатилиши ва қулайликни кафолатлайди.
«Капиталбанк» АТБ пластик карточкалари билан биргаликда қуйидагиларни қўлга киритасиз:
• ҳисоб-китобларни амалга ошириш ва пул маблағларини сақлаш хавфсизлиги;
• ҳисоб-китоб қилаётганда нақд пулни санашга кетадиган вақт тежалиши;
• ёнингизда пачкалаб нақд пул олиб юриш зарурати йўқолиши;
• ҳисоб-китоблар аниқлиги.
Пластик карточкалар ёрдамида қуйидаги операцияларни амалга оширишингиз мумкин:
• савдо терминаллари ўрнатилган савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналарида товарлар ва хизматлар ҳақини тўлаш;
• банклар кассаси ва банкоматлар орқали нақд пул маблағлари олиш (фақат жисмоний шахслар карточкалари бўйича);
• карточкадаги пул маблағларини юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳисоб рақамларига ўтказиш, масалан фарзандларингизнинг институтда таҳсил олиши учун тўловларни амалга ошириш;
• пул маблағларини карточкага ўтказиш. Масалан, ойлик иш ҳақи, дивидендлар ёки гонорарни тушириш;
• карточка ҳисобига нақд пул маблағларини киритиш;
• коммунал хизматлари ҳақини тўлаш.
«Капиталбанк»нинг ўз-ўзига хизмат кўрсатиш инфокиосклари
Бундай инфокиосклар ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тўлов-маълумот терминали бўлиб, жисмоний шахслар тўловларини ўз-ўзига хизмат қилиш режимида ишлайди. Ушбу тўлов терминалининг «Капиталбанк» инфокиосклари ёрдамида нақд пул тўловлари билан бир қаторда, «UzCard» пластик карталари воситасида ҳам тўловларни амалга ошириш мумкин.
Айни пайтда «Капиталбанк» АТБ Самарқанд филиалида инфокиосклар сони 167тани ташкил этмоқда.
Банкоматлар
Банкоматлар – дастурий-техник мажмуа бўлиб, автоматлаштирилган тарзда пул маблағларини бериш ва қабул қилишга мўлжалланган, шунингдек, банкомат орқали товарлар ва хизматлар учун тўловларни амалга ошириш, тегишли операцияларни тасдиқловчи ҳужжатлар тайёрлаш имконияти мавжуд.
«Капиталбанк» АТБ Самарқанд филиали томонидан ўрнатилган банкоматлар сони 11 дона.
Халқаро карталар – VISA
Visa Electron – пластик карточкалари ёрдамида деярли бутун дунё бўйлаб харид қилиш, нақд пул олиш мумкин. Аксарият ҳолларда бу карталар дебет схема бўйича электрон ҳамён сифатида ишлайди, яъни карточкага қанча пул ташланган бўлса, мижоз шунча пул сарфлаши мумкин.
Visa Classic – бу карта Visa логотипи бўлган деярли барча нуқталарда тўловга қабул қилинади. Ундан ҳам электрон, ҳам механик тўлов терминалларида, банкоматларда фойдаланиш мумкин. Шунингдек, бу карточка Интернет ёки телефон орқали тўловга қабул қилинади. Бу карта банк карталари билан ишлаш тажрибаси бор кишиларга мўлжалланган
Visa Gold – тилларанг карта. Бу картадан банкнинг энг нуфузли ва бадавлат мижозлари фойдаланадилар. Visa Gold – ушбу карта эгасига алоҳида хизмат ва диққат-эътибор кўрсатилади. Кўплаб супермаркет ва ресторанлар Visa Gold эгалари учун имтиёз дастурларида мамнуният билан иштирок этадилар.
«Капиталбанк»ка оид барча маълумотлар билан батафсил банкнинг ягона ахборот хизматига боғланиб ёки банкнинг расмий сайти орқали олишингиз мумкин.
Телефон: (71) 200-15-15
«Капиталбанк» АТБнинг Самарқанд филиали.
Манзил: Самарқанд шаҳри, Нодирабегим кўчаси, 8-уй
Иш режими: душанбадан жумага қадар, соат 09:00 - 17:00 (тушликсиз)
Телефон: (66) 234-55-52
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
17:00 / 05.11.2024
Капиталбанк билан бизнес: Ўзбекистон тадбиркорларининг муваффақиятлари тарихи
17:00 / 24.10.2024
Капиталбанк Raiffeisenbank International AG мукофотига сазовор бўлди
17:00 / 23.10.2024
Moody's агентлиги Капиталбанкнинг кредит рейтингини B2 даражасида тасдиқлади ва прогнозни "ижобий"га ўзгартирди
18:30 / 22.10.2024