Ўзбекистон | 20:32 / 13.02.2019
13294
2 дақиқада ўқилади

Ўзбeкистонда элeктротракторлар ишлаб чиқарилади

“Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ Австриянинг “AVL” компанияси билан ҳамкорликда замонавий электротракторлар ишлаб чиқаришни йўлга қўяди. Бу ҳақида 12 февраль куни икки компания вакиллари ўртасида бўлиб ўтган учрашувда маълум қилинди. 

Учрашувда “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ таркибидаги тизим корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган 100 от кучигача бўлган тракторларни тўлиқ электрлаштириш бўйича музокаралар олиб борилди. Унга кўра, 2019 йил якунигача “AVL” компанияси янги электротракторларнинг концептуал лойиҳаларини тайёрлайди. Илк намуналар эса “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ таркибидаги тизим корхоналар томонидан 2021 йилда ишлаб чиқарилади. 

“Бундай замонавий трактор моделлари 180 квли электродвигателларга эга бўлади ва деярли шовқин чиқармайди. Шу билан бирга уларни таъмирлаш жуда осон бўлади. Яна бир аҳамиятли жиҳати шундаки, бундай замонавий электротракторлардан фойдаланиш фермерлар ва деҳқонларнинг ёқилғи ҳамда эҳтиёт қисмлари учун катта маблағ сарфлашларининг олдини олади”, – дейди “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ бошқаруви раиси Мухтор Каримов. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш