Уйқу беморлар учун нимаси билан фойдали экани маълум қилинди
Уйқу вақтида инсон организми иммун ҳужайраларини “қайта дастурлаши” ва шу тариқа уларни инфекцияга қарши янада фаол курашишга мажбур қилиши сабабли беморнинг ўзини ҳис қилиши сезиларли даражада яхшиланади. Journal of Experimental Medicine шу ҳақидаги маълумот билан бўлишди.
“Уйқу Т-ҳужайралар фаолияти самарадорлигини ва уларнинг турли хавфларга қарши реакциясини оширади. Бу, айниқса, уйқусизлик ва унга олиб келувчи турли муаммолар, шу жумладан депрессия ва стресс кенг тарқалган бугунги кунда жуда муҳим”, - дейди Германиянинг Тюбинген университетидан Лючиана Беседовски.
Олимларнинг фикрича, инсон ҳамда жониворларнинг мияси ва гормонал тизими доимий равишда икки турдаги сигнални ишлаб чиқаради – улардан бири организмни ухлашга мажбур қилади, иккинчиси эса – ухлашга бермайди. Суткалик ритмлар натижасида борувчи сигналлар бизни тунда - ухлашга, эрталаб – уйғонишга, уларнинг фаолиятидаги бузилишлар эса - уйқусизлик ёки нарколепсия ривожланишига мажбур қилади.
Сўнгги йилларда биологлар уларнинг нафақат ухлаш истагига, балки кўп ҳужайра тизимларининг фаолиятига ҳам таъсир қилишига тобора кўпроқ сабаб топишмоқда. Хусусан, уйқу тизимининг бузилиши Альцгеймер касаллигининг тезкор ривожланиши, тана ҳужайраларининг тез қариши ва кўплаб бошқа жиддий муаммоларга боғлиқ бўлиб чиқди. Беседовски ва унинг ҳамкасблари уйқунинг организм фаолиятига қандай таъсир қилишига яна бир қизиқ мисол келтиришди.
Тахминан 10 йиллар аввал олимлар инсон организми Т-ҳужайраларнинг бундай фаолиятига таъсир қилувчи икки турдаги сигнални ишлаб чиқишини аниқлашган. Уларнинг ўтган аср ўрталаридан маълум бўлган бир қисми иммунитетни рағбатлантиради, яқинда кашф қилинганлари эса, аксинча, унга босим ўтказади.
Германиялик олимлар бу ҳужайраларга бошқа - зарарланган ҳужайраларга бирикиб, уларни йўқ қилишга айнан қандай сигналлар тўсқинлик қилаётганига қизиқишган. Бунинг учун улар нисбатан безарар цитомегаловирус билан зарарланган одамларнинг қон намуналарини тўплашган ва турли шароитларда ўстирилган Т-ҳужайраларнинг қандай қилиб уларга ҳужум қилишини кузатишган. Бу уларга тўрт турдаги моддани, жумладан, простогландин жинсий гормонларини ҳам ажратишга ёрдам берган – улар зарарланган “мижозлар”га бирикишга кўмак берувчи оқсилларни камроқ ишлаб чиқара бошлашган.
Тадқиқотчилар бу сигнал молекулаларининг хусусиятлари ва келиб чиқишини таҳлил қилиб, уларни умумлаштирувчи бир жиҳатни аниқлашди – иммун тизимининг бу “тормозлари” концентрацияси барчаси айнан уйқу вақтида камайган.
Ушбу ғоя асосида олимлар ўнлаб вирус ташувчилар ва соғлом кишиларда кичик тажриба ўтказишди. Беседовски ва унинг ҳамкасблари уларни икки гуруҳга ажратишди, бир гуруҳдан - лабораторияда нормал ҳаёт тарзига риоя қилиш, бошқасига эса уйқудан тўлиқ воз кечиш имконини беришди.
Кузатувларнинг кўрсатишича, биринчи кўнгиллилар гуруҳи вакилларининг иммунитет фаоллиги уйқу вақтида ўсган, иккинчи жамоа иштирокчиларида эса кўрсаткич пастлигича қолган. Тадқиқотчиларнинг фикрича, бу нима учун беморлар уйқу вақтида ўзини сезиларли даражада яхшироқ ҳис қилишига сабабдир.
Айни дамда олимлар организм фаолиятидаги бундай ўзгаришларни сунъий равишда юзага келтириш мумкин ёки йўқлигини тушунишга ҳаракат қилишмоқда. Бундай препаратлар нафақат инфекцияларга қарши фаол курашишга, балки саратонга қарши терапия таъсирини кучайтиришга ҳам ёрдам бериши мумкин.
Мавзуга оид
23:55 / 26.11.2024
Дунёда ОИВга чалиниш ва ундан ўлим 12 йил ичида кескин камайди — тадқиқот
17:34 / 18.11.2024
Хитой Ой тупроғидан ясалган ғиштлар ёрдамида у ерда база қурмоқчи
17:32 / 18.11.2024
Олимлар уйқу сифатини оширувчи формулани таклиф қилди
15:52 / 16.11.2024