Ўзбекистон | 23:24 / 13.02.2019
26940
2 дақиқада ўқилади

Замонавий ўзбек раҳбарларига нима етишмаяпти? ДБА проректори жавоб берди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси проректори Боту Алимов замонавий ўзбек раҳбарига кўникма, хусусан мослашувчанлик, етакчилик фазилатлари етишмаслигини айтди.. 

«Биз Академияда тингловчиларга билим беришга эмас, балки уларнинг кўникмасини оширишга ҳаракат қиламиз. Сабаби бизнинг контингентимиз раҳбар кадрлар ҳисобланади ва улар бу даргоҳга ўзининг билими, амалий тажрибаси билан келади, уларга қўшимча билим бериш самарасиз ҳисобланади. Шу боис биз кўникма беришга ўтдик. Академияда таълим жараёнида 20 дан ортиқ интерфаол усулдан фойдаланамиз. Муассасамизга келган раҳбарлар билим эмас, кўникма олиб кетади. Биз раҳбар кадрларга ўзгаришларга мослашувчанлик, лидерлик сирлари, бошқарув профессионализми, тизимли фикрлашни ўргатамиз»​, дея проректор Боту Алимовнинг сўзларини келтирмоқда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги матбуот хизмати.

Давлат бошқарув академияси бошқарувда кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, шунингдек, давлат ва жамият бошқаруви соҳаси бўйича фундаментал ҳамда амалий-илмий тадқиқотлар олиб бор​увчи муассаса ҳисобланади.

Мавзуга оид