Спорт | 16:50 / 20.02.2019
32356
1 дақиқада ўқилади

Сирожиддин Сайфиев узоқ давом этган касалликдан сўнг вафот этди

Самарқанднинг «Динамо» клуби собиқ футболчиси Сирожиддин Сайфиев 37 ёшида узоқ вақт давом этган касалликдан сўнг оламдан ўтди. Бу ҳақда GoSport манбаси хабар бермоқда.

Футболчи узоқ вақтлардан буён ўпка саратон касаллиги билан оғриб келаётганди. 2016 йилда саратон ўсимтаси унинг бош қисмида ҳам аниқланади.

Сайфиев 2014 йил «Локомотив»га қарши ўйинда жиддий жароҳат олиб фаолиятини якунлашга мажбур бўлганди. 2016 йилда эса аввалига унинг ўпкасида, кейинчалик бошида ўсимта аниқланганди.

Бир неча маротаба турли нашрларда унинг соғлиғини яхшилаш ва даволанишига кўмаклашиш мақсадида «Таслим бўлма, Сирож», «Биз сен билан Сирож» каби акциялар ташкил қилинганди.

Сайт таҳририяти марҳум футболчининг яқинларига таъзия изҳор қилади.

Мавзуга оид