Жаҳон | 08:09 / 21.02.2019
2990
1 дақиқада ўқилади

Даниялик Ингер Андерсен БМТнинг Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш дастурига раҳбар этиб тайинланди 

Фото: РИА Новости

БМТнинг Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш дастурининг (ЮНЕП) янги раҳбари этиб даниялик Ингер Андерсен сайланди. Ташкилотнинг аввалги ижрочи директори Эрик Солхейм 2018 йил ноябрь охирида истеъфога чиққанди. Солхейм хизмат сафарларига ортиқча пул сарфлагани ошкор бўлгандан кейин ўз лавозимидан кетишга мажбур бўлган.

Андерсен 4 йиллик муддатга сайланди. БМТ маълумотларига кўра, у 2015 йилдан Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи бош директори лавозимини эгаллаб келган ва тараққиёт, экологик барқарорлик халқаро иқтисодиёти соҳасида 30 йилдан кўпроқ тажрибага эга.

Андерсен бунгача Жаҳон банкида 15 йиллик фаолият юритиб, сув захиралари, атроф-муҳит ва барқарор ривожланиш соҳаларида турли раҳбарлик лавозимларини эгаллаган.  

Солхейм истеъфосидан кейин унинг вазифаларини Жойс Мсуя вақтинчалик бажариб келган. 

 

Мавзуга оид