Жаҳон | 20:49 / 23.02.2019
4704
1 дақиқада ўқилади

Вьетнамда бир вазирликнинг икки собиқ раҳбари ҳибсга олинди 

Вьетнамнинг собиқ ахборот вазирлари Нгуен Бак Сон ва Чионг Мин Туан давлат сармояларини тегишли равишда ишлатмаганлик гумони билан ҳибсга олинди. Мамлакат бош прокуратураси уларни “давлат инвестиция маблағларини бошқариш ва қўллаш қоидаларини бузганлик учун” жавобгарликка тортиш қарорини чиқарган. Собиқ амалдорлар 20 йиллик қамоқ жазоси олишлари мумкин.

Нгуен Бак Сон 2011 йилдан 2016 йилгача, Чионг Минь Туан эса 2016-2018 йиллар вазирликка раҳбарлик қилган. Туан давлат мобил оператори Mobifone билан боғлиқ қоидабузарликлар учун лавозимидан бўшатилган.

Вьетнамда коррупцияга қарши катта кўламли кураш олиб борилмоқда. Охирги йилларда бир қатор юқори лавозимли мансабдор шахсларга нисбатан суд тафтишлари бошланган.  

Мавзуга оид