Фан-техника | 21:38 / 24.02.2019
57606
2 дақиқада ўқилади

5 та энг “эркакча” автомобил маълум қилинди

Сarsweek.ru портали мутахассислари 5 та энг “эркакларбоп” автомобил рўйхатини тузишди. Улардан ҳар бири эътиборга лойиқдир.

Рўйхатни Toyota Land Cruiser йўлтанламаси очиб бермоқда. Японлар ушбу машинанинг турли модификациялари ва қўшимча опцияларини яратишган, унинг ишончлилиги эса энг муҳим жиҳатларидан саналади.

Рўйхатнинг кейинги иштирокчисини эслаганда, кўз олдинга дарҳол тошлар, йўлсизлик ва шаҳар ҳаловатсизлигидан қочишни келтирасан. Jeep Wrangler йил сайин технологикроқ бўлиб бормоқда, бироқ унда ҳақиқий йўлтанламас руҳи ҳамон сақланиб қолган.  

 

Яна бир “америкалик” – Cadillac Escalade’ни кўпроқ осмонўпар бинолар орасида юрганини, орқа ўриндиғида эса қимматбаҳо костюмдаги одам ўтирганини тасаввур қилиш мумкин. Машинанинг катта ўлчамлари ва қимматбаҳо жиҳозланиши – ўзини мустаҳкам қўрғонда бўлгандек ҳис қилишни истовчи смокингдаги эркакларни жалб қилувчи жиҳатларидир.

“Жип” деганда Hummer’ни кўз олдимизга келтирмасликнинг иложи йўқ. Машинанинг H2 классик модели АҚШ машинасозлигининг бу “ижод маҳсулини” кўрган ҳар қандай ўғил боланинг орзуси бўлган ва бўлиб қолади. Машинанинг кучли мотори ва “кескин” дизайни сизни шубҳасиз бефарқ қолдирмайди. 

Mercedes-AMG G-Class ёки халқ орасида “гелик” деб аталувчи йўлтанламасни жиддийлик рамзи деб аташ мумкин. У ташқи томондан ҳам, ички томондан ҳам автомобилни нафақат ҳаракатланиш воситаси деб ҳисоблайдиган ҳар қандай одамни ўзига қаратади. Кимгадир у жуда “қадимий” бўлиб кўриниши мумкин, бироқ у айнан шу жиҳати билан харидорни жалб қилади.

Мавзуга оид