20:39 / 24.02.2019
8664

Афсонавий Майкл Жордан сурати туширилган карточка 350 минг долларга сотилди

МБАнинг “Чикаго Буллз” ва “Вашингтон Уизардс” баскетбол клубларининг собиқ ўйинчиси, афсонавий Майкл Жордан сурати туширилган коллекцион карточка аукционда 350 минг долларга сотилди.

Ушбу нарх баскетбол карточкалари учун рекорд ўрнатди. 

“Жорданга тегишли бошқа буюмлар – спорт пойабзали, тарихий ўйинлардан майкалари бўлди, улар ҳам юқори нархларда сотилди”, деб айтган Sports Collectors Daily муҳаррири Рич Мюллер.

Жордан икки карра Олимпия чемпиони ва “Чикаго” сафида 6 карра МБА чемпиони ҳисобланади. У 6 марта МБА плей-офф ўйинлари финалининг энг яхши ўйинчиси ва 5 марта мавсумнинг энг қийматли ўйинчиси деб топилган. 

2017 йил августда The Undefeated ресурси SurveyMonkey таҳлилий платформаси билан биргаликда барча замонларнинг энг буюк қора танли 50 спортчиси рейтингини тузган. Рейтингда айнан Жордан етакчи деб топилган. Унга етакчи учликда афсонавий боксчи Муҳаммад Али ва Бош бейсбол лигасининг ХХ асрдаги илк қора танли ўйинчиси Жеки Робинсон компания ташкил қилган.

Top