«Taxtapul» ошхона мебеллари: мустаҳкам сифат, нозик декорация ва хилма-хил ранглар
Янги харид қилинган уй-жой ёки яшаб турган хонадонингизга сифатли ошхона мебелларини қидиряпсизми? Бундай пайтда ишончсиз маҳсулотдан эҳтиёт бўлган маъқул. Ахир, сифатсиз маҳсулот харид қилиб қўйиш, охир-оқибатда тез-тез янги мебел сотиб олавериш кимга ёқади дейсиз.
Бизнингча, хонадон учун турли мебель ва жиҳозларни харид қилишда сифатли маҳсулотлари билан синовдан ўтган бренд компанияларга мурожаат қилган маъқул.
«Taxtapul» - 2012 йилда ўз фаолиятини бошлаган ва шу йиллар давомида мижозларнинг мустаҳкам ишончига кириб улгурган ички эшиклар фабрикаси ҳисобланади.
Хўш, «Taxtapul» қайси жиҳатлар билан бошқа ишлаб чиқарувчилардан фарқ қилади? Жавоб битта: фабриканинг ишлаш тизимидаги асосий тамойиллар билан.
Унга кўра, «Taxtapul» фабрикаси маҳсулотлари босқичма-босқич ва қаттиқ сифат назорати остида ишлаб чиқарилиши, бунда юқори сифатли материаллардан фойдаланилиши ва нарх-навонинг қулайлиги билан алоҳида ажралиб туради. Бугунги кунда фабрикада эшикларнинг 300 хилдан ортиқ моделлари мавжуд.
Ҳозирда «Taxtapul» томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар Қозоғистон ва Қирғизистонга ҳам экспорт қилинмоқда.
Янги йилдан эътиборан эса фабрикада хонадонлар учун ошхона мебеллари ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилди. Ушбу маҳсулотлар ўзининг сифати, нозик декорацияси, мижознинг хоҳишига қараб турли моделда ва рангларда ишланиши ва нархларнинг анчайин ҳамёнбоплиги билан кўпчиликка маъқул келмоқда. Шу боисдан, бугун фирма дўконларида харидорлар гавжум.
Шунингдек, «Taxtapul» фабрикасида ишлаб чиқарилаётган ошхона мебелларини Тошкент шаҳри бўйича етказиб бериш ва ўрнатиш хизмати мутлақо бепул.
Маҳсулотлар учун тўловлар эса нақд ва пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
Ҳурматли харидорлар! Келинг, кўринг ва ўзингиз танланг.
«Taxtapul» бу - айнан сиз излаган мебеллар.
Ҳозироқ қўнғироқ қилинг: +99895 170 57 52, +99895 199 57 52
Инстаграм: www.instagram.com/taxtapul.uz
Фейсбук: www.facebook.com/taxtapul
Манзил: Шайхонтоҳур тумани, Себзор 8 уй, мўлжал Sebzor Golden house.
Реклама ҳуқуқи асосида