21:55 / 27.02.2019
7082

Азар: «Ҳаммасига Сарри айбдор эмас»

«Челси» ҳужумчиси Эден Азар бош мураббий Маурицио Саррининг ёнини олди.

«Биз ҳаммамиз якдилмиз, мураббий билан биргамиз. Биламан, бу ойда бизга осон бўлмади, аммо мавсум якунига кўра яхши натижага умидвор бўлиш учун, ҳаммамиз бир тан, бир жон бўлишимиз керак. 

Ҳозир жамоа босим остида қолган, мухлислар бизни АПЛ кучли тўртлигига киришимизни истаяптилар. Аммо биз – «Челси»миз ва босимга бардош бера оламиз. Биз ғалаба қозонамиз, ҳар биримиз Сарри учун, «Челси» учун, фанатлар учун ва ўзи учун тўп тепади. Ҳамма нарсада мураббийни айблаш керак эмас. Тўғри, таркибни у танлайди, бироқ, шундан кейин барча жавобгарлик футболчилар зиммасига юклатилади», — деб Азар сўзларини келтирмоқда «Челси» сайти.

Top