Хусусий мулкни давлат эҳтиёжи учун ноқонуний тортиб олишдан шикоят қилганлар сони икки баравар ошди — Омбудсман
Хусусий мулкни давлат эҳтиёжи учун ноқонуний тортиб олиш ҳолатлари юзасидан мурожаатлар сони икки бараварга ошган, дея маълум қилди Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) Улуғбек Муҳаммадиев.
1 март куни ўз ишини давом эттирган Сенатнинг XVIII ялпи мажлисида Омбудсман 2018 йилги фаолияти юзасидан ҳисоботини маълум қилди.
«Жисмоний ва юридик шахсларнинг ўз иқтисодий ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш масалалари бўйича мурожаатларини умумлаштириш орқали қуйидаги хулосаларни қилиш мумкин:
— маҳаллий ҳокимият органлари хусусий мулкни давлат эҳтиёжлари учун қонун ҳужжатларида белгиланган қоидаларга риоя қилмаган ҳолда ундириши. 2018 йилда шунга ўхшаш шикоятлар сони 1,9 баравар ошгани қайд этилди (385 та шикоят).
Маҳаллий ҳокимият органлари вакилларининг мулк эгаларига кўп ҳолатда қўпол муносабатда бўлиши аҳолининг ижтимоий кайфиятига путур етказувчи омил бўлмоқда, бу эса халқ билан мулоқотни ривожлантириш ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш чораларига зид ҳолатдир.
— жойларда тадбиркорлик ва фермерликни ривожлантириш йўлида тўсиқлар сақланиб қолмоқда. Тадбиркорлик субъектлари ва фермерларнинг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари вакиллари ҳаракатлари устидан ёзилган шикоятлари сони 2018 йилда ўтган йилга нисбатан 1,8 бараварга ошди», — дейди у.
Муҳаммадиевнинг айтишича, мазкур шикоятларда маҳаллий ҳокимият ва назорат органларининг тадбиркорлик субъектлари фаолиятига асоссиз аралашуви, ҳужжатларни расмийлаштиришдаги бюрократик тўсиқлар, ишлаб чиқаришни, фермер хўжалигини яратиш ёки кенгайтириш учун ер майдонлари олишнинг амалда қийинлиги баён қилинган.
Мавзуга оид
14:09 / 31.08.2024
Озодликдан маҳрум этиш жойларида “Омбудсман қутилари” ўрнатилади
18:39 / 30.08.2024
Тадбиркор товарларининг Ўзбекистонда эркин ҳаракатланишига доир ҳуқуқи таъминланади
20:44 / 16.08.2024
“Бу мамлакат болалари тақдири учун муҳим қонун бўлади” – болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова
09:10 / 19.07.2024