Озодликдан маҳрум этиш жойларида “Омбудсман қутилари” ўрнатилади
Жиноят-ижроия кодексида маҳкумларни омбудсманга мурожаатлар қутиси орқали мурожаат этиш ҳуқуқлари белгиланмоқда.

Президент томонидан “Ўзбекистон Жиноят-ижроия кодексига маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун имзоланди.
Жиноят-ижроия кодексида маҳкумларни омбудсманга мурожаатлар қутиси орқали мурожаат этиш ҳуқуқлари белгиланмоқда.
Жазони ижро этиш муассасаларининг ҳар бир турар жой секторида, саноат зоналарида, қисқа ва узоқ муддатли учрашувларни ўтказиш учун мўлжалланган биноларда маҳкумлар мурожаатларни қолдириши учун қулай бўлган жойда омбудсманга мурожаатлар қутиси, тарбия колонияларида эса қўшимча равишда болалар омбудсманига мурожаатлар қутиси ўрнатилади
Қути фақат омбудсман, болалар омбудсмани ёки уларнинг котибиятлари ходимлари томонидан очилади.
Мавзуга оид

21:18 / 15.01.2025
Қарши туман ИИБ вақтинча сақлаш ҳибсхонаси фаолияти тўхтатилди — омбудсман

16:09 / 01.01.2025
Россия ва Украина омбудсманлари ҳарбий асирлар билан суҳбатлашди

10:11 / 06.12.2024
Омбудсманга руҳий, жисмоний босим юзасидан 158 та шикоят келиб тушди

20:16 / 26.11.2024